1 январь куни кетма-кет кучли зилзилалардан жабр кўрган Вадзима шаҳри мэри вайроналар остида камида 100 нафар аҳоли қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтди.
Бугун, 5 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар мэри Сигеру Сакагути вайронагарчилик даражаси ёки вайроналар остида қолган одамлар сони ҳақида тўлиқ маълумот йўқлигини, бироқ бу уч хонали сон бўлиши мумкинлигини айтди.
Японияда зилзилалардан кейин 179 кишининг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
“Биз ҳозирча вайроналар остида қанча одам борлигини аниқ билмаймиз”, — деди шаҳар ҳокими матбуот анжуманида.
Журналистнинг гап юз нафар ёки ундан ортиқ одам ҳақида кетяптими, деган аниқ саволига ҳоким: “Рақам уч хонали, юздан ошади”, деб жавоб берди.
“Мен биринчи навбатда одамлар яшайдиган, овозлар жавоб берадиган ва ҳеч қандай овоз эшитилмайдиган жойларга бордим”, — дея қўшимча қилди шаҳар мэри.
Вадзима шаҳрида зилзила оқибатида 55 нафар инсон ҳалок бўлгани ҳозирча расман эълон қилинган.
Изоҳ (0)