Футбол бўйича БАА Суперкубогида “Шабоб ал-Аҳли” ва “Шаржа” 29 декабрь, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.
Ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниев тўп сурадиган “Шабоб ал-Аҳли” 6:2 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, “Шаржа” футболчилари Усмон Камара ҳамда Муса Марегалар гол урди. 32-дақиқада эса Абдулазиз Салим Али қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Шундан сўнг “Шабоб” кетма-кет 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин охирида эса “Шаржа”нинг яна бир футболчиси қизил карточка олди. Каё 90+2-дақиқада майдондан четлатилди. Қайд этиб ўтиш жози, Ғаниев тўлиқ ўйин ўтказди.
Шу тариқа “Шабоб ал-Аҳли” БАА Суперкубоги соҳибига айланди.
БАА Суперкубоги
29 декабрь, жума
“Шабоб ал-Аҳли” — “Шаржа” 6:2
Голлар: 0:1 — 8 Камара, 0:2 — 26 Марега, 1:2 — 36 Фабио Картабия, 2:2 — 43 Фабио Картабия, 3:2 — 45+5 Яҳё Ал Гассани, 4:2 — 68 Матеусао, 5:2— 79 Суҳаил, 6:2 — 88 Юри.
Изоҳ (0)