“Олимпик” футболчиси Жасур Жалолиддинов фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида давом эттиради.
Бу ҳақида “Нефтчи” клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Жалолиддинов янги жамоаси билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Маълумот ўрнида, Жасур Жалолиддинов ўтган мавсумда Суперлигада жами 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
“Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Жасурга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, “Нефтчи” шарафини муносиб ҳисса қўшишидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз”, — дейилати “Нефтчи” матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)