Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг рапид йўналишидаги баҳслар якунланди.
Унга кўра, норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен (2818) 2023 йилги рапид бўйича жаҳон чемпионатининг мутлақ чемпионига айланди.
Иккинчи ўрин эса Владимир Федосеевга (2716) насиб этди. Кучли учликни Янгйи Ю (2699) якунлаб берди.
Нодирбек Абдусатторов (2727) рапид йўналишида 11-ўринни эгаллади. Жаҳонгир Воҳидов (2527) эса 30-поғонани банд этди.
Изоҳ (0)