Ўзбекистонлик шахматчилар дунёнинг энг яхши гроссмейстерлар топ-10 лигига кирди.
Самарқандда бўлиб ўтадиган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати олдидан FIDE дунёнинг етакчи шахматчилари рейтингини эълон қилди.
Рейтингнинг кучли 10 лигидан икки нафар ўзбекистонлик шахматчилар жой олди. Нодирбек Абдусатторов (54,63 очко) 8-ўринни, Жавоҳир Синдоров (46,25 очко) 10-ўринни эгаллади.
Топ-10 лик қуйидагича кўриниш олган:
1. Фабиано Каруана — 118,61;
2. Д.Гукеш — 87,36;
3. Аниш Гири — 84,31;
4.Уэсли Со — 83,40;
5. Аржун Эригаиси — 81,24;
6. Амин Табатабайи — 56,14;
7. Р. Праггнанандҳа — 54,79;
8. Нодирбек Абдусатторов — 54,63;
9. Ҳанс Моке Неиманн — 46,85;
10. Жавоҳир Синдоров — 46,25.
Изоҳ (0)