Ижтимоий тармоқларда метро йўналишларида поездлар узоқ вақтда келмоқда мазмунидаги хабарлар тарқалди. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 19 сентябрь санаси 18:15 лар атрофида “Тошкент” бекатига кириб келган 37-сонли ҳаракат таркибидаги йўловчилардан бирининг тоби қочган ва ушбу йўловчи вагондан бекатга олиб чиқилиб, тегишли тартибда ёрдам чоралари кўрсатилган. Бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби йўналишда белгиланган жадвалдан 2 дақиқа кеч ҳаракатланган.
Ҳозирги вақтда ушбу йўналишда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатини амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)