• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Мен умрбоқийман”. Заиф, касалманд боладан жангари фильмлар юлдузига айланган Жан-Клод Ван Даммнинг ҳаётий ҳикояси

    Ҳар биримиз бир неча ўн йиллар олдин Жан-Клод ван Дамм иштирокидаги жангари фильмларни томоша қилганмиз. Бироқ бўлажак актёр бир вақтлар касалманд бола бўлганини кўпчилик билмайди. Агар унинг отаси бўлмаганида, ван Даммни бундай қиёфада кўрмаган бўлардик.

    Озғин ва касал боладан спорт юлдузигача

     
     
    Фото: AdMe

    Ҳақиқий исми Жан-Клод Камил Франсуа Ван Варенберг бўлган — Жан-Клод ван Дамм — 1960 йилда Бельгияда туғилган. Унинг отаси ҳисобчи ва гул дўконининг эгаси эди. Болалигида Жан-Клод озғин ва касалманд бола эди. Шунинг учун отаси 10 ёшли ўғлини каратэга беради. Бола бор вужуди билан машқ қила бошлайди, шу билан бирга бодибилдинг билан ҳам шуғулланади.

    Фото: AdMe

    5 йил давомида бўлажак актёр балетга ҳам қатнашади. Бу севимли машғулот ҳақида у шундай дейди: “Балет мени доимо ўзига жалб қилган, чунки у ерда чаққонлигингиз, чўзилувчанлигингиз ва нафислигингизни намойиш эта оласиз. Мен раққоснинг нафосатини каратэнинг қудрати билан аралаштирдим. Бу менга фильмларда кўп ёрдам берди”. Жан-Клод шунингдек, агар инсон балет машғулотларини уддаласа, у ҳар қандай спорт турини эплаши мумкинлигини тан олади.

    Спортдаги биринчи муваффақиятлар ва кинодаги дебюти

    Фото: AdMe

    ​18 ёшида бўлажак актёр каратэ бўйича қора белбоғ олади ва бодибилдингда “Жаноб Бельгия” унвонини қўлга киритади. 1979 йилда ван Дамм “Ит ва бўри орасидаги аёл” фильмида дебют қилади. Актёрнинг роли шунчалик кичик эдики, унинг номи ҳатто титрларда ҳам кўрсатилмайди.

    Фото: AdMe

    Ўша вақтда Жан-Клод кўчада гул сотиб, пул тўплайди ва спорт зали очади. У ерда каратэ, рақс, аэробика ва бодибилдингдан дарс берилган. 20 ёшида у кўпроқ нарсага эришмоқчи эканлигини тушунади ва спорт залини сотишга қарор қилади. Жан-Клод буни шундай эслайди: 

    Отам мени ақлдан озган деб ҳисоблади. У: “Нима қиляпсан? Брюсселда энг яхши спорт залинг, спорт автомобилинг, ҳашаматли квартиранг бор. Сен шунчалик кўп пул топасанки, ҳамма нарсага қодирсан” деди. У бу ишимдан жуда хафа эди.

    Айнан ўша пайтда спортчи венесуэлалик Мария Родригесга уйланади.

    Голливудга олиб борувчи машаққатли йўл

    Фото: AdMe

    Ван Дамм Голливудга кетади. Мамлакатдаги биринчи кунлар унинг учун қийин кечади, чунки доимо пул етишмаслигидан қийналарди. Ван Дамм ўша кунларни шундай эслайди: “Мен кўчада яшардим, машиналарда ухлардим, чунки пулим йўқ эди”. Жан-Клод такси ҳайдовчиси, пицца етказиб берувчи, лимузин ҳайдовчиси, каратэ бўйича шахсий мураббий ва ҳатто Чак Норрисга тегишли бўлган Vudi’s Wharf барида қўриқчи бўлиб ишлаган ва кейинчалик у билан дўстлик алоқаларини ўрнатган. 1982 йилда ван Дамм Голливуд киносида дебют қилади — у “Брейкденс” фильмида раққослардан бирини ўйнайди. Фильмда актёр бир неча дақиқагина фонда рақсга тушади.

    Фото: AdMe

    1984 йилда эр-хотин ажралишга қарор қилишади. Ўша йили Жан-Клод кичик роллардан бирини ўйнаган “Ном-нишонсиз” фильми экранларга чиқади. Икки йил ўтгач, у “Чекиниш ва таслим бўлмаслик” фильмида жангчи сифатида ўзини намоён қилади. Кейинчалик актёр фильмнинг иккинчи қисмини суратга олишга таклиф қилинади, аммо негадир у рад этади.

    Фото: AdMe

    Жан-Клод “Йиртқич” (1987) фильмида ўйнашни режалаштирилган эди. Бироқ суратга олиш жараёнида актёр ўзга сайёралик кийимида чидаб бўлмас даражада ноқулай ҳис қилгани учун лойиҳани тарк этганини айтади. Шунда режиссёрлар янада баланд бўйли актёр кераклигини тушунишади ва бу ролга Кевин Питер Холлни чақиришади. Ван Даммнинг бўйи 1,77 м, Холлники эса 2,2 м эди. Фильм муваффақиятидан сўнг Жан-Клод картинада ўйнаш имкониятини қўлдан бой берганидан афсусланмаслигини айтади.

    Икки никоҳи ва катта кинодаги ютуғи

    Фото: AdMe

    1985 йилда ван Дамм Синтиа Дердерианга уйланади, аммо у тез орада бу нотўғри қарор бўлганини тушунади. Келгуси йили актёр ўзининг биринчи муҳим ролларини ўйнай бошлаганида, эр-хотин ажралишади.

    1987 йилда у машҳур бодибилдер Гледис Португуэс билан оила қуради. Кейинчалик ўғли Крис, 1990 йилда эса қизи Бянка Брижит дунёга келади. Ташқаридан актёрнинг шахсий ҳаёти бир маромга тушган эди, аммо аслида ундай эмасди.

    Фото: AdMe

    Жан-Клод фаол ҳаракат қилишда давом этади. “Қонли спорт” (1988) унинг муваффақиятли фильми эди. Шу билан бирга, “Қора бургут” фильми экранларга чиқади, унда актёр ҳам асосий роллардан бирини ижро этади.

    Фото: AdMe

    Актёр жангари фильмлар юлдузига айланади ва кейинги фильмлари — “Универсал аскар” (1992), “Қочишга жой йўқ” (1993), “Қалтис нишон” (1993) ва “Вақт патрули” (1994) унинг муваффақиятини мустаҳкамлайди. “Вақт патрули” фильмидан сўнг унга учта фильмда суратга тушиш таклиф қилинган ва жами 36 миллион доллар тўлаш ваъда қилинган, аммо у ўзини кўпроқ пулга лойиқ деб ҳисоблагани учун рад жавобини берган. Кейинчалик актёр: “Ҳа, мен хато қилдим. Шу сабабли йиллар давомида Голливуднинг қора рўйхатига тушиб қолдим” дейди.

    Тўртинчи никоҳ ва Кайли Миноуг билан бўлган романтикаси

     
    Фото: AdMe                                                                                                                

    Шу билан бирга, Жан-Клоднинг янги ишқий муносабати ҳақида маълум бўлади. У 1992 йилда учинчи хотини билан ажрашган, 2 йилдан сўнг эса актриса ва модел Дарси Лин ЛаПьер билан оила қурганди. Бир йил ўтгач, уларнинг ўғли Николас туғилади.

    1996 йилда актёр режиссёр сифатида дебют қилган “Саргузаштлар излаб” фильми экранларга чиқади. Фильм халқаро миқёсда муваффақиятига эришади. Шунингдек, у “Дўстлар” сериалининг эпизодида ҳам иштирок этган.

    Фото: AdMe

    Кўп йиллардан кейин маълум бўлишича, актёр рафиқаси бўлса-да, Кайли Миноуг билан ишқий муносабатда бўлган. У бу ҳақда 2012 йилга келибгина гапирган: 

    “Кайлини севмаслик ғалати бўларди. У жуда чиройли эди, бенуқсон табассуми ва жозибаси билан ажралиб турарди. Аммо шу билан бирга у ўзини машҳур юлдуз каби тутмасди. Кайли ажойиб аёл”.

    Собиқ эрининг бу гапларини эшитган Дарси шундай дейди: “Мен бу ҳақда билмасдим, хафа бўлдим ҳам, ўзимни хиёнат қилингандек ҳис қиляпман. Гап шундаки, мен ўшанда ўғлимизга ҳомиладор эдим”. 3 йиллик турмушидан кейин эр-хотин ажрашишади.

    Фото: AdMe

    Жан-Клод хотини билан ажрашганидан кейин ёмон одатларга берилиб кетади. Иш шу даражага етадики, суд унга ўғли билан кўришишни тақиқлаб қўяди. Кўп жиҳатдан, бу гиёҳвандликнинг сабаби унинг беқарор руҳий саломатлигида эди, чунки актёрга биполяр бузилиш ташхиси қўйилмаган. У нима бўлаётганини тушунмасди, фақат машғулотлардангина хотиржамлик топишга ҳаракат қиларди. “Агар бир неча кун машқ қилмасам, шунчалик тушкунликка тушиб қолардимки, ҳеч нарса мени бахтли қила олмасди”.

    Фото: AdMe

    1998 йилда ван Даммга ниҳоят тўғри ташхис қўйилади ва унга даволаниш буюрилади. Унинг собиқ рафиқаси Гледис Португуэс унга ҳаётини тартибга солиб, катта кинога қайтишига ёрдам беради. 1999 йил июнь ойида улар муносабатларини қайта расмийлаштиришади. 2015 йилда эса эр-хотин ажрашишни режалаштираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалади.

    Хабар қилинишича, Гледис ҳатто ажралиш учун ҳужжат топширган, ажралиш сабаби қилиб муросасиз келишмовчиликларни кўрсатган. Бироқ эр-хотин ҳали ҳам бирга.

     
    41 ёш ва 61 ёш
    Фото: AdMe

    Жан Клод ван Дамм 2000 йилларда ҳам суратга тушишни давом эттиради. Аммо сўнгги ўн йилликда у 24 та фильмда суратга тушган бўлса, кейинги ўн йилликда атиги 16 фильмда иштирок этган. Кейинчалик ван Дамм иштирокида қуйидаги фильмлар суратга олинади: “Репликант” (2001), “Жаҳаннамда” (2003), “Уйғонган ўлим” (2004), “Нарко” (2004), “Иккинчи қўмондон” (2006).

    Фото: AdMe

    2008 йилда актёр ҳақидаги “JCVD” (Жеан-Cлауде Ван Дамме) биографик фильми чиқади, шундан сўнг Жан Клод яна юқори тоифали актёр сифатида муҳокама қилинади. Тиме журналининг таъкидлашича, фильм “Қора рицар”дан кейин 2008 йилнинг иккинчи энг яхши фильми бўлишга лойиқ эди. Танқидчиларнинг айтишича, Ван Дамм бу учун “Оскар”га муносиб бўлган.

    Фото: AdMe

    2010 йилларда ҳам у суратга тушишни тўхтатмайди. 2012 йилда актёр “Чегарасиз 2” фильмида рол ўйнайди, бу Жан Клоднинг жангари жанрга катта қайтиши эди. Ўша йили Брюсселда актёрга катта ҳайкал ўрнатилади.

     
     
     
    Фото: AdMe                                                                                                                

    Очилиш пайтида у оломонга шундай дейди: “Мен бу ҳайкал Жан-Клод ван Даммнинг эмас, балки кўчадан келган, нимагадир ишонган ва нимагадир эришган йигитнинг тимсоли бўлишини истайман”.

     
    Фото: AdMe

    Яқинда ван Дамм 63 ёшга тўлди. Интервьюларининг бирида у шундай деб тан олади: “Одамлар ёшимни сўрашганда, мен умрбоқийман деб айтаман”. Актёрдан ёш актёрлар орасида унинг муносиб давомчиси борми, деб сўрашганида у шундай жавоб беради: “Мени афсона дейишса, жуда хижолат бўламан. Мен оддий йигитман, оммавий ахборот воситалари мени “афсона” даражасига кўтаришди. Бундай одам бор ёки йўқлигини билмайман, лекин у бир жойда борлиги аниқ”.

    Фото: AdMe
    18.12.2023, 09:51   Изоҳ (0)   53871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмлардаги саҳналари кесиб ташланган истеъдодли актёр ва актрисалар. Бундан норози мухлислар ҳатто Universal кинокомпаниясини судга беради

    15.12.2023, 16:25

    Бошқа образда уларни танимайсиз. “Уйда ёлғиз” фильми актёрларининг кўпчилик билмайдиган роллари (фото)

    15.12.2023, 10:30

    Таиландлик аёл деярли 60 йил аввал “Дунё гўзали” бўлган, лекин ташқи кўринишидан нуфузли унвонни кечагина олганга ўхшайди

    15.12.2023, 09:30

    Улар қайтмоқда: Экранларга қайтиши интиқлик билан кутилган Голливуднинг машҳур актёр ва актрисалари (фото)

    16.12.2023, 15:39

    Шоколадли iPhone: қарийб 2 минг долларлик ширинлик тақдим этилди

    16.12.2023, 17:20

    Маҳоратли актрисаларга аҳмоқона сабаблар билан роль берилмаган ҳолатлар. Уларнинг баъзилари шунчаки бемаъни

    14.12.2023, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.