Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнири бўлиб ўтмоқда.
Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторов Ҳикару Накамурани армагедонда таслим этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финалда Абдусатторов Уэсли Сога қарши дона суради.
Нодирбек Абдусатторовнинг турнирдаги натижалари:
Нодирбек Абдусатторов - Алиризо Фиружа 0,5:1,5;
Нодирбек Абдусатторов - Магнус Карлсен 1:2;
Нодирбек Абдусатторов - Денис Лазавик 2:1;
Нодирбек Абдусатторов - Фабиано Каруана 2:0;
Нодирбек Абдусатторов - Ҳикару Накамура 2:1;
Нодирбек Абдусатторов - Уэсли Со 1,5:1,5;
Изоҳ (0)