“Ўзгидромет” 11—13 декабрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. 11 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 7-12 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 12—13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12—13 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 11 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 12 декабрда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 7-12 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 12 декабрда баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12—13 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 12—13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ 13 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11 декабрь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 12 декабрда баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 12 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 13 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 11—12 декабрда қор ёғади, 11 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади, 13 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 11 декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ, 12—13 декабрда кечаси 10-15 даража совуққача пасаяди, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)