520 миллион сўм ва 4 та Chevrolet Nexia 3 автомобили — бу “Kapitalbank” омонатлари бўйича ютуқли ўйиннинг умумий соврин жамғармаси. 6 декабрь куни Chevrolet Nexia 3 русумли тўртта автомобилдан учинчисининг ғолиби аниқланди. Бу бахтли омонатчи Касяненко Сергей Тошкент шаҳридан. 9 нафар иштирокчи ҳафталик пул ютуғи жамғармасидан 3 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача пул ютуқларини қўлга киритди.
Ўйин тугашига тўртта жонли эфир, битта Chevrolet Nexia 3 автомобили ва 160 миллион сўм пул ютуғи қолди. Тўртинчи автомобиль ва охирги 40 миллион сўм 2024 йил 3 январда ўйналади. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 83 нафар “Kapitalbank” омонатчилари аллақачоноқ умумий пул мукофоти жамғармасидан 360 миллион сўм ва Chevrolet Nexia 3 русумли автомобилнинг тўрттасидан учтасини ютиб олдилар.
- Ўйинда иштирок этиш ва ютиб олиш имконияти мавжуд. Ўйинда иштирок этиш учун — “Виса бўйича ҳар куни фоизлар” ёки 31 декабргача оширилган ставка билан Зўр 8% сиз омонатларидан бирини очиш керак бўлади.
Ўйинлар ҳар чоршанба куни соат 17:00 да банк филиалларидан бирида бўлиб ўтади ва расмий Instagram саҳифаси ва Telegram канали орқали намойиш этилади. Олиб борувчи тасодифий рақамлар генератори ёрдамида ғолибларнинг номларини жонли эфирда аниқлайди. Эфир ёзувлари банкнинг расмий Instagram саҳифасида сақланади. Ютуқли ўйин ҳақидаги эълонларни Instagram саҳифаси ва Telegram каналида кўриш мумкин.
Ўйин шартлари ва қўшимча маълумотларни банк веб-сайти ёки 1340 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)