• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда 32 км метро йўналишлари қурилиб, 21 та замонавий бекатлар фойдаланишга топширилди

    Кўп миллионлик аҳоли истиқомат қилувчи йирик шаҳарларда йўловчиларни тез ва қулай манзилларига етказиш долзарб масала ҳисобланади. Бунинг самарали ечимларидан бири – метрополитен транспорти ҳисобланади. Айнан метрополитен кўп сонли йўловчиларни катта ҳажмда тезлик билан ташиш имкониятини беради.

    Тошкентда аҳоли сони, автоуловларнинг ўсиши ва тирбандликлар пайдо бўлиши фонида жамоат транспортининг, нафакат энг тез, балким энг экологик тоза турларидан бири – метрони ривожлантиришга сўнгги йилларда мамлакатимиз раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмокда.

    Бунга яна бир яққол мисол – шу йилнинг 21 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

    Давлатимиз раҳбари метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

    Бу қуйидаги миссолларда яққол намоён булади. 1972 йилда Тошкент метрополитени қурилиши бошланиб, мустақиллик давргача умумий узунлиги 30 километрлик Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларида 23 станция мавжуд бўлган.

    Ундан кейинги 27 йилда (1991-2017 йилларда) фақатгина Юнусобод йўналишининг бир қисми қурилиб, 6 та бекат ишга туширилган (линиялар узунлиги 38 километрга етган). Ўша даврларда жами 49 та метро поездлари ҳаракатланиб, 2001 йилдан бери янги вагонлар олиб келинмаган эди. 

    Сўнгги 7 йилда эса Тошкент метрополитени инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қўшимча ер ости ва ер усти метро йўналишлари ҳамда метрополитен бекатлари барпо этиб келинмоқда. 

    Ушбу давр ичида жами 32 километр метро йўналишлари қурилиб, 21 та замонавий метро бекатлари фойдаланишга топширилди.

    Бунда, йиллар давомида чўзилиб келган Юнусобод йўналишининг охирги 2 та станцияси қисқа муддатларда қуриб битказилди ҳамда 19 та станцияни ўз ичига олувчи Сергели ва ҳалқа ер усти йўналишлари фойдаланишга топширилди. 

    2023 йилда йил Тошкент ер усти ҳалқа метросининг Иккинчи босқичи доирасида узунлиги 8,5 км бўлган 5 та бекатдан иборат “Қўйлиқ-Қурувчилар” қисми фойдаланишга топширилди.

    Ҳозирда метронинг ушбу йўналишида кунига 45 минг йўловчилар ташилиб, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги 55 та маҳаллада яшовчи 220 минг аҳоли метрополитен билан қамраб олинди.

    “Қурувчилар-Қипчоқ” қисмида қурилиш якунланиб, 2 та метро бекати (13-14-бекатлар) ишга туширилиши натижасида Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги яна 7 та маҳаллада яшовчи 31 минг аҳоли метрополитен билан қамраб олинади. Бунда, Ер усти ҳалқа метро линияси Сергели йўналиши билан боғланади.

    Натижада, метрополитен умумий узунлиги 70 километрга, бекатлар сони 50 тага, қўшимча 10 мингдан зиёд йўловчилар ҳисобига кунлик йўловчилар оқими 650 минг нафарга етказилади (илгари кунига 480 минг ташилган).

    15 та янги метро поездлари харид қилинди ва келгуси йилда қўшимча 40 та янги метро поездлари олиб келинади. Натижада куннинг тиғиз вақтида поездлар келиш вақти аввалги 5-7 дақиқадан 2 дақиқагача қисқарди.

    Пенсионерларга 1 апрелдан метрополитендан фойдаланиш учун бепул хизмат кўрсатилмоқда. Жорий йил сентябрдан – янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тиғиз вақтларда поездлар интервали Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида – 3-3,5 дақиқага қисқартирилди (олдин 10-15 дақиқа бўлган).

    29.11.2023, 18:49   Изоҳ (0)   5618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метросига Россиядан янги поездлар олиб келиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди 

    06.10.2023, 14:37

    Тошкент метрополитенини трансформация қилиб, даромадини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди 

    21.11.2023, 22:02

    Тошкентда ерусти метролари остида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш учун бинолар қурилади

    23.11.2023, 12:10

    Навоийда эри билан ажрашган келин сарполарини МИБ орқали қайтариб олди

    29.11.2023, 18:40

    Тошкентда рақс ўқитувчиси қизнинг қўлини қаттиқ тортгани учун ишдан бўшатилди

    29.11.2023, 17:59

    Ўзбекистонга 10 ойда қанча фуқаро хорижда қийин аҳволда қолгани учун қайтарилгани маълум қилинди

    29.11.2023, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.