Украинадаги урушни қоралаган россиялик шоумен Максим Галкиннинг Россияга кириши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
Максим Галкин Россияда “хорижий агент” сифатида тан олинган, чунки у урушни қоралашдан ташқари, хотини ва болалари билан Исроилга ҳам кетган. Россия федерал хавфсизлик лойиҳаси раҳбари Виталий Бородин интернетга сиздирган ҳужжатда Галкин, Андрей Макаревич ва бошқа “хорижий агентлар” абадий чет элда қолиши мумкинлиги келтирилган.
“Рейестрга киритилган, чет давлат ҳудудида яшовчи РФ фуқароси Россиянинг конституциявий тузуми ва хавфсизлиги асосларига қарши гапирган ҳолда, Россия ҳудудига кириши, яшаш ва ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши тақиқланади”, — дейилади ҳужжатда.
Бироқ бу ҳужжатда Украинадаги уруш бошида эри билан Исроилга кетган Алла Пугачёванинг исми кўрсатилмаган. Маълумки, у Россияга бир неча бор ташриф буюрган, аммо дарҳол қайтиб кетган.
Максим Галкиннинг уруш бўйича позицияси
Россия ҳужумининг дастлабки кунларида Галкин Кремлнинг сиёсатини қоралаб, хорижга кетди. У концертларда қатнашиб, пулнинг бир қисмини украиналик қочқинларга хайрия қилди. Галкин Россия ҳукумати алмашмагунча мамлакатга қайтмаслигини билдирди. Галкин узоқ вақт Исроилда яшайди, бироқ ҲАМАС ҳужумидан кейин у Кипрга кетган.
Изоҳ (0)