Россиянинг Санкт-Петербург шарҳида ўзбекистонлик икки мигрант 84 ёшли аёлнинг пулини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеага гуноҳ бўлган сотувчи аёл 112 рақамига қўнғироқ қилган. У “Пионерстрой” кўчасидаги 17-уй ёнидаги озиқ-овқат дўкони ёнида бир киши аёлни туртиб, ҳамёнини олиб кетганини айтган. Етиб келган полиция жабрланувчи билан гаплашган.
Жабрланувчининг аниқлик киритишича, мигрант орқадан югуриб келган, аёл йиқилиб тушганидан кейин унинг беш минг рублини (тахминан 56 доллар) ўғирлаб кетилган. Ҳолат юзасидан полиция ўзбекистонлик икки кишини ҳибсга олган, улар ҳозирча ҳеч қаерда ишламаяпти. Бири Омскда (2022 йил 24 сентябргача), иккинчиси Оренбургда (2023 йил 10 июлгача) вақтинчалик рўйхатга олинган. Улар қандай қилиб Санкт-Петербургга келгани номаълум.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 161-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Муҳожирлар вақтинчалик ҳибсхонага жўнатилган. Тергов қўмитаси иш бўйича терговга жалб қилинган.
Изоҳ (0)