Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Проспект слави” метро бекатида давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
42 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. У 2023 йил август ойида Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар билан жабрланувчининг ишончига кириб, унга Эшонгузардан 120 минг долларга уй сотиб олиб, банкдан олинган кредит маблағлари эвазига қайтариб беришини ваъда қилган.
Айбланувчи 9,5 миллион рубль (тахминан 108 минг доллар) миқдорида уй-жой гарови билан қарз олиб, жабрланувчининг 40 минг долларини қайтариб берган, қолган 80 минг долларини турли баҳоналар билан бермаган.
Шундан сўнг Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқ-тартибот органларидан қочган. Қўлга олинган шахс қидирув ташаббускорига топширилиши учун навбатчилик бўлимига олиб кетилган.
Изоҳ (0)