“Барселона” клуби ярим ҳимоячи Гавининг жароҳати борасида расмий баёнот берди.
19 ёшли футболчи Испания терма жамоаси сафида Грузияга қарши ўйинда (3:1) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Каталония клуби Гавининг тиззасидаги тўқималар узилганини ва яқин орада операция қилинишини тасдиқлади.
Гавининг камида 6-8 ойга сафдан чиқди.
Испаниялик футболчи жорий мавсум “кўк-анорранглилар” сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)