“Ўзгидромет” 20-22 ноябрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундуз 18-23 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундуз 18-23 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 21-22 ноябрда баъзи жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 22 ноябрда айрим жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 16-21 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундуз 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21-22 ноябрда баъзи жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундуз 20-25 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундуз 16-21 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21-22 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси ва кундуз 7-12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)