“Ўзгидромет” 2023 йилнинг ноябрида қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, октябрь ойининг охирги кунида ёғиб ўтган ёмғир ва совуқдан сўнг, ноябрь қуруқ ва анча илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиқ бўлади, 2—5 ноябрь кунларида 21-24 даражагача илиқлик аста-секин кўтарилади. Фақат кечаси ва эрталаб 5-10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан салқин бўлиши кузатилади.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, “Ўзгидромет”нинг дастлабки баҳолашига кўра, 2023 йил ноябрь ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқдан 0-5 даражагача илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқдан 7-12 даражагача илиққа ўзгариб туриши кутилмоқда. Совуқ ҳаво даврларида эса кечаси ва эрталаб 0-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин.
Республика шимолида анча паст ҳарорат фонида кечалари (ҳарорат) 2-7 даража илиқдан 2-7 даражагача совуқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 7-12 даражагача илиққа ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ушбу ноябрь ойида ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда эса қорга айланади.
Изоҳ (0)