“Ўзгидромет” 18 ноябрь, шанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда 21-23 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда 21-23 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)