Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/Risolat/ml.jpg)
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирида аниқланган. Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)