“AVO bank” Акциядорлик жамиятининг акциялар пакетига эга бўлган, “AVO.uz” МЧЖ қўшма корхонасининг амалдаги акциядори ўз фаолиятини бизнеснинг бошқа лойиҳаларига йўналтирганлиги сабабли “AVO.uz”даги улушини Руслан Адилбаевга сотишга қарор қилди.
“AVO.uz” янги инвесторининг фикрича, Ўзбекистон чакана молиявий хизматлар сектори катта салоҳиятга эга ва айни пайтда у фаол ўсиш босқичида. Бу, айниқса, жадал ривожланиб бораётган бугунги иқтисодиёт, IT-технологияларнинг фаол татбиқ этилиши шароитида яққол сезилмоқда. Руслан Адилбаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори сармоя учун жозибадор бозорлардан бири. Шуни инобатга олган ҳолда, тадбиркор “AVO bank”нинг барқарор тараққиёти учун молиявий ресурсларни йўналтириш ҳамда ўзининг чуқур тажрибасини татбиқ этишга тайёр.
Айтиш жоизки, банк бошқарувчиси ўзгарганига қарамай, “AVO bank”нинг мақсад ва режалари ўзгармаган. Бундан буён ҳам Ўзбекистонда етакчи рақамли банкни шакллантириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)