• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистон ташувчилари Афғонистон ҳудудидан бемалол Покистонгача етиб боришларига шароит яратиб бериш бўйича келишувларга эришдик” — Илҳом Маҳкамов

    Октябрь ойида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрган эди. Унда ўзаро савдони ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги транзит муаммоларига ечим топиш ва Кобулда Ўзбекистон товарлари кўргазмасини очиш муҳокама қилинган. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ташриф юзасидан изоҳ берди.

    Фото: Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги

    “Асосий мақсадимиз — Афғонистон орқали Покистон портларига чиқиш, трансафғон коридорини ривожлантириш.

    Ташриф давомида мазкур коридордан фойдаланиш, қўшимча шароит ва қулайликлар яратиш бўйича келишувларга эришилди. Ўзбекистон ташувчилари Афғонистон ҳудудидан бемалол ўтишига, яъни Покистонгача етиб боришларига шароит яратиб бериш бўйича келишувларга эришдик”, — деди Илҳом Маҳкамов.

    Аввалроқ Афғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” ваколатхонаси очилиши мумкин маълум қилинганди.

    “Толибон” ва Ўзбекистон вазирлари нималарни муҳокама қилди?

    “Толибон” Афғонистоннинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси йилига 600 миллион доллардан 3 миллиард долларгача ошишини, Ҳайратон савдо порти фаолияти эса бундан буён 24 соат ишлашини маълум қилди.

    “Толибон” ҳаракати савдо-саноат вазири Нуруддин Азизий маросимда сўзлаган нутқида Ўзбекистон делегация таркибида беш нафар ўзбекистонлик вазирнинг иштирок этиши ўзбекистонликларнинг Афғонистон билан муносабатларига хайрихоҳлиги ва кучли қизиқишини кўрсатишини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, “Толибон” Саноат ва савдо вазирлигининг транзит муаммоларини ҳал қилиш ва афғон тадбиркорларига визалар бериш бўйича таклифлари Ўзбекистон делегацияси томонидан қабул қилинган.

    “Толибон” савдо-саноат вазири Ўзбекистон билан савдо ҳажмини йилига 600 миллион доллардан 3 миллиард долларга кўтариш мақсадига эришилишини ҳамда Ҳайратон порти бундан буён 24 соат очиқ бўлишини қўшимча қилди.

    У Афғонистонда турли соҳаларга сармоя киритиш имкониятлари мавжудлигини айтиб, “Толибон” Ўзбекистон хусусий секторига биринчилардан бўлиб Афғонистонга сармоя киритиш ҳуқуқини беришини таъкидлаган.

    Нуруддин Азизийнинг айтишича, тез орада Ўзбекистон—Афғонистон Савдо-саноат палатаси қайта очилади ва бу борада Ўзбекистон делегацияси билан музокараларга киришилган.

    У Ўзбекистондан мамлакатга кимёвий ўғит олиб киришни сўради.

    “Афғонистон қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва саноат технологияларига муҳтож, Афғонистон эса бу эҳтиёжни қондириш учун Ўзбекистон билан шартнома тузишдан манфаатдор”, — дейди “Толибон” савдо-саноат вазири.

    У ўз нутқида Ўзбекистон делегациясига мурожаат қилди ҳамда икки томон ўртасидаги экспорт ва импорт даражаси ошиши учун афғон тадбиркорларига кўпроқ қулайликлар яратилишини сўради.

    Ўзбекистон савдо делегацияси раҳбари, бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев эса ўз нутқида Афғонистоннинг ривожланиши ва юксалиши минтақа давлатлари, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам манфаатдор эканини таъкидлаган.

    Хўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кончилик соҳасида етарли тажрибага эга ва Афғонистон расмийлари билан бу соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр.

    Ўзбекистон савдо делегацияси раҳбари, шунингдек, мамлакат Афғонистон сувларини бошқариш ва бу мамлакатда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишини таъкидлаган.

    02.11.2023, 21:20   Изоҳ (0)   105643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон Ўзбекистонга илк бор газ танкерларини экспорт қилди (видео)

    20.10.2023, 14:41

    Ўзбекистон вазирлари Кобулда: Ташрифдан мақсад нима? 

    29.10.2023, 18:14

    “Толибон” Ўзбекистон Қўштепа каналидан зарар кўрмаслигига ваъда берди

    31.10.2023, 21:33

    Самарқанд обидалари Франция делегациясида катта таассурот қолдирди

    02.11.2023, 21:00

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш ишлари қачон бошланиши маълум қилинди

    02.11.2023, 20:40

    Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Самарқанддаги Француз альянсини очиб берди

    02.11.2023, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.