• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд обидалари Франция делегациясида катта таассурот қолдирди

    Франция Республикаси президенти Эммануэл Макрон мамлакатимизга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг қадимий обидалари билан танишди.

    Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. 

    Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган, эзгу ишларини давом эттирган. У ҳам ҳукмдор, ҳам олим сифатида илм-фан ва маданиятни ривожлантирган, бунёдкорликка катта эътибор қаратган. Ўрта асрлардаёқ ноёб расадхона барпо этиб, осмон жисмларини жуда аниқ ўрганган. 

    Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари дунё астрономиясида муҳим қўлланма ҳисобланади. Уни Европа, жумладан, францияликлар ҳам яхши билишади. 

    Фото: Prezident.uz
     

    Хусусан, француз астрономи Жозеф-Николя Делил фаолияти давомида Мирзо Улуғбекнинг асарларини ўрганган, “Зижи жадиди Кўрагоний” асарини лотин тилига таржима қилдирган. Делил 1739 йилда буюк бобокалонимизнинг астрономия жадваллари ҳақида нутқ сўзлаган. Ушбу нутқнинг матни ҳозиргача сақланиб қолган.

    Бу каби тарихий маълумотлар икки халқ алоқаларининг тарихий илдизлари қанчалик теранлигини кўрсатади.

    Меҳмонлар музейда Мирзо Улуғбек даврига оид ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбобини кўздан кечирди. 

    Президентлар Амир Темур мақбарасига боришди. 

    Олий мартабали меҳмонга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, ҳарбий маҳорати, бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди. 

    Амир Темур ўз куч ва салоҳияти билан ҳукмдорлик даражасига чиққан, Ҳиндистондан Европагача бўлган ҳудудда барқарор давлат барпо этган нодир шахсдир. Соҳибқиронинг ҳарбий юришлари ва дипломатияси узоқ ўлкаларга ҳам катта таъсир кўрсатган. Европа қироллари Амир Темур давлатини тан олиб, у билан алоқа ўрнатишга интилган. Жумладан, Франция қироли Шарл VI бобокалонимизга мактуб йўллаган.

    Шу боис ҳам бутун дунёда Амир Темур шахсига ва темурийлар меросига қизиқиш катта. Жумладан, 1988 йилда Францияда темурийлар тарихи ва маданиятини ўрганувчилар ассоциацияси тузилган. Унинг собиқ президенти, профессор Люсен Керен Амир Темур ва темурийлар даврини кўп йиллар давомида тадқиқ этгани, Франция ва Ўзбекистон халқлари яқинлашишига катта ҳисса қўшгани учун Ўзбекистоннинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

    1996 йилда Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида “Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши” номли кўргазма бўлган. Ўтган йили давлатимиз раҳбарининг Францияга ташрифи доирасида Лувр музейида ташкил этилган “Ўзбекистон воҳаларининг мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси катта воқеа бўлган эди. Унда темурийлар меросига алоҳида ўрин ажратилди.

    Давлат раҳбарлари Registon мажмуасида ҳам бўлди.

    Маълумки, бу маскан Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат. Мирзо Улуғбек ва Ялангтўшбий қурдирган бу обидалар асрлар давомида илм аҳлини ўзига чорлаб келган, юзлаб олиму фузалоларга мактаб бўлган. Ажойиб симметрия ва меъморий қиёфа касб этган мажмуа бугунги кунда Самарқанднинг ташриф қоғозига айланган. 

    Меҳмонларга аждодларимизнинг меъморчилик анъаналари, пештоқлардаги нақшлар ва маънолар ҳақида сўзлаб берилди.

    Сўнг президентлар Шоҳи Зиндага борди. Бу мажмуа саҳоба Қусам ибн Аббос ва алломаларнинг мақбараларидан иборат. Мажмуанинг тарихий, маданий ва бадиий қиммати шундаки, у архитектура ва безак санъатининг бир неча асрлар давомида ривожланиши ҳақида тасаввур беради. Шоҳи Зинда 2001 йилда ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шу жиҳатлари билан сайёҳларни ҳамиша ўзига жалб этади.

    Меҳмонлар мажмуа дарвозаси ва мақбаралар тарихи билан танишди, нақшлар нафислигини эътироф этди.

    Умуман айтганда, Самарқанд обидалари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

    02.11.2023, 21:00   Изоҳ (0)   7791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш ишлари қачон бошланиши маълум қилинди

    02.11.2023, 20:40

    Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Самарқанддаги Француз альянсини очиб берди

    02.11.2023, 19:33

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти  томонидан Ўзбекистон шаҳарларининг яшаш учун қулайлиги рейтинги тузилди

    02.11.2023, 19:30

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш учун қандай чоралар амалга оширилмоқда?

    02.11.2023, 18:49

    Қашқадарёда 800 миллиард сўмга яқин муаммоли кредитлар борлиги маълум бўлди 

    02.11.2023, 18:45

    2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан газ таъминотида 1403 та қоидабузарлик қайд этилгани аниқланди

    02.11.2023, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.