Транспорт вазирлиги Тошкентда 23 октябрь куни кузатилган қатор тирбандликлар юзасидан изоҳ берди.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг бир нечта асосий кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли ҳаракат чекланиши транспорт воситалари оқимининг қайта тақсимланишига олиб келиб, бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юклама ҳосил қилди.
Натижада шаҳардаги умумий ҳаракат тезлиги, йиғилиб қолган қўшимча оқим ҳисобига кескин тушиб кетди. Бу ҳолат эса ўз навбатида барча кўчаларда транспорт воситалари ҳаракат тезлигининг пасайишига олиб келди. Айни шу жиҳат Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобуслар ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатди.
Хусусан, Алишер Навоий, Лабзак, Сағбон, Сақичмон, Меҳржон, Кичик ҳалқа йўли, 8 март, Шота Руставели, Бобур, Ойбек, Арнасой, Истиқбол, Муқимий—Нукус ҳамда Нурафшон айланма кўчалари орқали ҳаракатланувчи 70 дан ортиқ автобус йўналишларида куннинг тиғиз пайтида қатнов вақти ҳамда оралиқ интервал вақтларига риоя этиш имкони бўлмади.
Изоҳ (0)