Андижон вилояти Балиқчи туманидаги пахта қабул қилиш масканида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 октябрь куни Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙда жойлашган “Тетратех” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида 12 килограмм пахта хом ашёси ёниб кетган.
“Ёнғин электр кабелларидаги носозлик туфайли қисқа туташув келиб чиқиши натижасида юзага келган”, — дейилади муносабатда.
Ёнғин натижасида “Андижон-36” навли 1-сорт 2-синфга кирувчи пахтанинг юза қисми ёнган, “Тетратех” МЧЖ раҳбари томонидан тадбиркорга маҳсулотга етказилган зарар аниқланиб, тўлиқ қоплаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Хоразм вилояти Хива туманидаги пахта заводда ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 килограмм пахта ёнган ва ёнғиндан 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган эди.
Изоҳ (0)