Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 4-октябрь, чоршанба куни давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё ўйинлари совриндорига айланди.
-80 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳабибуллаев ярим финалда хитойлик Танглатихан Тўхтарбекка қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли жанг мезбон боксчининг ғалабаси билан якунланди ва Тўрабек Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)