Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 4-октябрь, чоршанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Rio-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда.
-51 кг вазн тоифасидаги Ҳасанбой ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди. Ушбу вазн тоифасининг сўнгги икки жаҳон чемпионлари ўртасидаги баҳсда Дўстматовнинг қўли баланд келди.
Шунингдек, ушбу ғалаба Дўсматовга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Унинг финалдаги рақиби таиландлик Титисан Панмот бўлади.
Изоҳ (0)