Бухорода бир йигит ўзини автобус тагига отиб, ўз жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё” сўровига кўра маълум қилишича, йигит вафот этган.
Воқеа 28-сентябр куни соат 09:02 да Бухоро шаҳар Абдуҳолиқ Ғиждувоний кўчасидан ўтувчи автомобиль йўлида юз берган. 2000 йилда Хоразм вилоят Хазорасп туманида туғилган Ҳ.А. ўзини ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли микроавтобус остига ташлаб ўз жонига қасд қилган.
Унинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ва бошқа экспертизалар тайинланган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ҳодиса шоҳиди бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, Бухоро шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)