• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Машҳур инсонларнинг оналари ким ва улар ҳозирда қандай яшайди? (фото)

    Машҳурларнинг ҳаётида уларни дунёга келтирган, биринчи қадамларини қўйишга ва ҳаётда ўзини топишга ёрдам берган жуда муҳим шахс бор. Тахмин қилганингиздек, уларнинг оналари ҳақида маълумот берамиз.

    Ирмелин Инденбиркен — Леонардо Ди Каприо

    Фото: Getty Images

    Лео Лос-Анжелесда — комикслар ёзувчи Жорж Ди Каприо ва суд котибаси Ирмелин Инденбиркен оиласида туғилган. Унинг ота-онаси Лео атиги бир ёшга тўлганда ажрашишади ва болакай онасида қолади.

    Биз худди “Таксичи” фильмидагидек яшаганмиз: кўчамизда ҳар куни жиноятлар ва зўравонликлар содир бўларди, деб эслайди Лео болалигини.

    Бўлажак юлдузнинг онаси ўғли билан бу жойлардан кетиш учун бир нечта ишларда ишлаган. Леонинг истеъдодини эрта пайқаган Ирмелин унинг ривожланишига бор кучи билан ҳаракат қилади. Шунинг учун у жуда банд бўлишига қарамай, ўғлини кастингларга ва ҳар хил танловларга олиб боришга вақт топади. У бутун умри давомида ўзида йўқ нарсани ўғлига беришга интилади.

    Лео актёрлик карьерасига эътибор қаратиш ва кўпроқ пул топиш учун мактабни ташлашга қарор қилганида, Ирмелин узоқ вақт қаршилик кўрсатади, лекин ўғли қатъий туриб олади. Актёр онасидан ўғлига ўзи бўлиб қолиш имкониятини бергани учун жуда миннатдор. Ди Каприони фаолиятининг бошида қўллаб-қувватлаган ҳам онаси эди. Ирмелин унинг танлаган касбини ҳурмат қилди ва ўғлининг истеъдодига ишончини йўқотмади. Актёрнинг сўзларига кўра, онаси бўлмаганда у ҳеч қачон бундай муваффақиятларга эришмаган бўларди.

    Лео онасига жуда яқин — биргаликда улар тез-тез ижтимоий тадбирларда, шунингдек, “Оскар” маросимларида қатнашади. 2023 йилда Ирмелин 80 ёшини нишонлайди. Ёши катта бўлишига қарамай, у ҳали ҳам ажойиб кўринади. У фақат бир нарсадан — неваралари йўқлигидан афсусланади.

    Мария Долореш душ Сантуш Авейру — Криштиану Роналду

    Фото: Getty Images

    Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ошпаз Мария Долореш душ Сантуш Авейру ва боғбон Хосе Динис Авейру оиласида тўртинчи фарзанд бўлиб туғилган. Болага Криштиану исмини холаси қўяди. Унга берилган иккинчи исм — Роналдо, отаси томонидан Роналд Рейган шарафига танланган, чунки у ўша пайтда ҳокимиятда бўлган Америка президентининг мухлиси эди. Хосе алкоголизм билан боғлиқ муаммолар туфайли эрта вафот этади. Фарзандларини боқиб катта қилиш ёлғиз онанинг елкасига тушади.

    Онаси тўрт фарзандини боқиш учун кеча-ю кундуз ишларди. Криштиану акаларининг кийимларини кийиб катта бўлади, уларнинг ягона ўйинчоғи эса копток эди. Бўлажак чемпион 3 ёшидан футбол ўйнай бошлаган.

    Ҳозирда Мария Долорес душ Сантуш 68 ёшда. Роналду ҳар доим унинг ютуқларида онасининг таъсири катта эканлигини таъкидлаб келади. Ҳар сафар мағлубиятдан сўнг, Мария Долорес ўғлини қўллаб-қувватлаган ва уни таслим бўлмасликка ундаган. 

    “Ўғлим жуда кучли характерга эга, жуда мағрур йигит ва ҳар доим кўпроқ нарсага интилади. Баъзан бу унинг камчилиги ҳамдир”, — дейди ўғлининг асосий мухлиси ва илҳомлантирувчиси.

    Шунингдек, онаси невараларини тарбиялашда ёрдам беради. Роналдунинг ҳозирда беш нафар фарзанди бор: 12 ёшли Криштиану; беш ёшли Матео ва Эва, испаниялик модел Жоржина Родригеснинг икки қизи — 4 ёшли Алана Мартина ва 10 ойлик Белла Эсмералда.

    Констанс Лето — Жаред Лето

    Фото: Getty Images

    Жаред санъатга бўлган иштиёқи учун онаси Констансдан қарздор, онаси уни ва акаси Шеннонни доим қўллаб-қувватлаган. Отаси улар ёшлигида онаси билан ажрашган. Кейинчалик онаси иккинчи бор турмуш қуради, аммо тез орада иккинчи эри Карл Лето билан ҳам ажрашади.

    Констанс икки ажойиб истеъдодли ўғили — Жаред ва Шеннонни бир ўзи тарбиялади, ўғиллари улғайиб, “30 Seconds to Mars” рок гуруҳининг аъзоси бўлишади. Уларнинг онаси актёрлик, мусиқа ва санъатга бўлган иштиёқини доим қўллаб-қувватлайди. У бошқа оила аъзоларининг кўндиришига қарамай, мусиқачи бўлишни орзу қилган кенжа ўғлини ҳарбий билим юртига беришни қатъиян рад этади. Жаред 12 ёшида ҳарбий машғулотлар ўрнига Виржиния штатидаги кичик ошхонада идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлаган, 16 ёшида эса меҳмонхонада эшикбон бўлиб ишлаган.

    2014 йилда “Далласлик харидорлар клуби” фильмидаги роли учун “Оскар”ни қабул қилиш чоғида Лето саҳнада таъсирчан нутқ сўзлайди: 

    “1971 йилда Луизиана штатининг Боссер шаҳрида бир ўсмир қиз яшарди. У ўрта мактаб ўқувчиси ва ёлғиз она эди — у ўғилларини хурсанд қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эди. У фарзандларининг ижодини рағбатлантириб, меҳнат қилишга ўргатди. Бу аёл менинг онам. Ойи, мен сизни яхши кўраман”.

    Бугун Констанс 71 ёшда бўлса ҳам жуда ёш кўринади.

    Жейн Этта Питт — Бред Питт

    Фото: Getty Images

    Жейн Этта Питтнинг Бреддан ташқари яна бир ўғли ва қизи бор. У бутун умри давомида маҳаллий мактабда аввал ўқитувчи, кейинроқ маслаҳатчи психолог бўлиб ишлаган. Аёл Оклахома Баптист университетини тамомлаган.

    Жейн ҳар доим ўғлига ёрдам берган ва унинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлаган. ўғлининг Анжелина Жоли билан учраша бошлагани ҳақидаги хабар дастлаб аёлни ҳайратда қолдирган, чунки у ва унинг эри ҳар доим меросхўрларини қатъий равишда диндор қилиб тарбиялашган. Жоли актёрлар оиласида ўсган ва ҳеч қандай чекловларни билмас эди: унинг ёшлиги қанчалик нотинч бўлганини ҳамма эслайди. Бундан ташқари, Бреднинг онаси ўғлининг сэвимли келини Женнифер Энистон билан ажрашганини ҳали қабул қилолмаганди.

    Аммо Бред онасининг сўзларига қулоқ солмайди, натижада турмуш қурганидан 12 йил ўтиб Жоли билан ажрашади. Онаси имкон қадар Питтга яқин бўлишга ҳаракат қилади.

    “У Бреднинг азобланишини кўришга чидай олмайди”, дейди оиланинг яқин дўстлари.

    Яқинда Голливуд юлдузи онаси Жейн Эттага Анжелина Жоли билан узоқ ва қийин ажралиш жараёнида руҳан ёрдам бергани ва собиқ хотинининг фарзандлари билан мулоқотини чеклашга урининганида унга далда бериб тургани учун таъсирчан миннатдорлик билдирди. Онаси ўғлининг Женнифер Энистон билан қайта турмуш қуришини орзу қилади. Балки Питт ҳам намунали ўғилдек, бу сафар унга қулоқ солар...

    Жаклин Сталлоне — Силвестр Сталлоне

    Фото: Getty Images

    Силвестр Сталлоненинг онаси Жаклин Жеки Лейбофиш — америкалик жамоат арбоби, ёзувчи, мунажжим ва актриса.

    Ўғли 11 ёшга тўлганда, ота-онаси ажрашишади — отаси ўғлини 15 ёшгача ўзи тарбиялайди. Слай (Силвестернинг тахаллуси) тарбияси оғир бола бўлган, 11 йил давомида у ўзининг хатти-ҳаракати, оқсоқланиши ва академик кўрсаткичлари туфайли 14 та мактаб ўзгартиради. Слайнинг ўзи ҳам болалик ва ўсмирлик даврини даҳшатли фильм сифатида эслайди. Вазиятнинг умидсизлиги унинг ташқи кўриниши билан янада оғирлашади. Туғилганда акушернинг бепарволиги туфайли Слайнинг юзидаги асаб толалари шикастланади — юзининг бир қисми фалаж бўлиб қолади.

    Онаси ўғлини эридан олиб, Филаделфияга муаммоли ўсмирлар учун ихтисослаштирилган мактабга юборади. Силвестер у ерда спорт билан фаол шуғулланган ва ҳатто тэатр томошаларида қатнашган. Кейинчалик у ўғлини Швейцариядаги нуфузли коллежга жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида ишга жойлаштиради, Бўлажак актёр у ерда ярим кунлик мураббий сифатида ишлайди ва талабалар театрида қатнашади. Ўғлидаги иштиёқни кўрган онаси Слайни Майами университетининг драма факультетида актёрлик касбини олишга ундайди. Ҳатто ўқиш пайтида ўқитувчилар бир овоздан Слайнинг заррача истеъдоди йўқлиги ва актёр бўллмаслигига ишонтиришса-да, она ўғлини доим қўллаб-қувватлайди.

    Силвестр қувноқ ва кўп қиррали онасини яхши кўради ва уни кўпинча ижтимоий тадбирларга олиб боради.

    “Менинг онам дунёдаги энг зўр она! Фарзандларим ва мен уни жуда яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз”, — дейди актёр ҳаётлигидаги энг яқин одами ҳақида гапириб.
    25.09.2023, 14:46   Изоҳ (0)   19491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рол ўйнашдан ташқари кўпчилик билмайдиган ажойиб истеъдодга эга актёрлар (фото)

    21.09.2023, 10:41

    Чет элда туғилган бўлса-да, ўз ватанида машҳур бўлган турк актёрлари (фото)

    21.09.2023, 09:37

    Ҳеч қачон кеч эмас: Кексайганида муваффақиятга эришган Голливуд актёрлари (фото)

    22.09.2023, 14:55

    “Бритни жаноб Спирсга қарши”: Шоу-бизнес юлдузларининг шов-шувли ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар

    25.09.2023, 12:57

    Голливуд актёрлари томонидан кимошди савдосига қўйилган қизиқарли лотлар (фото)

    25.09.2023, 09:50

    Шайх Моза: Қатарлик аёлларга машина бошқариш ва эркин услубда кийиниш ҳуқуқини қайтарган аёл ҳикояси

    20.09.2023, 13:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.