6—8 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида КаzBuild 29-Халқаро қурилиш кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, унда 23 та давлатлардан ташриф буюрган 235 дан зиёд компаниялар иштирок этмоқда.
КаzBuild 29 йил давомида фаолиятини бошлаган ва қурилиш сегментида етакчилардан бирига айланди. Мазкур кўргазма ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш, қурилиш ва интерер саноатидаги инновациялар ҳамда тенденциялар билан танишиш учун ноёб имкониятдир. Тадбир бутун дунёдан мутахассислар ва ўз ишининг усталарни жалб этиб, соҳадаги асосий воқеа бўлиши кутилмоқда.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикасини мамлакатимизнинг энг йирик маҳаллий саноат холдингларидан бири – AKFA Group компанияси тақдим этмоқда.
Компания Марказий Осиё иқлими учун қувват самарадор бўлган янги ечимларни тақдим этади.
Ўз стендида холдинг фаолиятининг бир нечта асосий йўналишлари бўйича энг яхши ечимларни тақдим этди:
- AKFA Windows & Doors (дераза ва эшик Алюминий ва ПVX тизимлари),
- AKFA Comfort (иситиш ечимлари),
- AKFAAccessоries ва AKFABuild (Кукунли бўёқ).
AKFAGroup, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон иқлими учун мукаммал тарзда мос келувчи янги қувват самарадор ромларни тақдим этди. Терморомлар махсус икки қаватли ромлардан фойдаланган тарзда ишлаб чиқарилади, улар хона ичидаги иссиқликни инсон аралашувисиз сақлаб туришга қодир.
Ташқи томондан, улар оддий ромлардан фарқ қилмайди ва автоматик тарзда фаолият кўрсатади. Улар йилнинг иссиқ мавсумида ҳам, совуқда ҳам қулай хона ҳароратини сақлаб туришга қодирдир.
Алюминий ва биметалл AKFA Comfort радиаторларининг тақдим этилган моделлари эса хусусий ёки марказий иситиш тизимидаги каби максимал қувват самарадорлиги билан уйда иссиқликдан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)