Чехия яқин келажакда Украинага жанговар вертолётлар партиясини етказиб беришни режалаштирмоқда. Шунингдек, чехлар украиналик учувчиларни Американинг Ф-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатишда иштирок этиши мумкин.
Бу ҳақда республика мудофаа вазири Яна Чернохова ЕИ мудофаа ва ташқи ишлар вазирларининг Толедодаги йиғилишида маълум қилди.
“Биз ҳозирда (Киевга) кўпроқ жанговар вертолётлар етказиб беришни режалаштирмоқдамиз, шунингдек, украиналик учувчиларни Ф-16 самолётларида учишга ўқитишга ёрдам бериш йўлларини қидирмоқдамиз”, — деди у.
Чернохова Прага Украинага топширишни режалаштираётган ҳарбий машиналарнинг аниқ сонини ошкор қилмади.
Аввалроқ Чехия Белл компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 12 та кўп мақсадли жанговар вертолётларни харид қилиш бўйича АҚШ билан келишув тузган эди. Уларни сотиб олиш Чехия қуролли кучларига 17,6 миллиард кронга (тахминан 793 миллион доллар) тушди.
Изоҳ (0)