Украина бош вазири ўринбосари Михаил Федоров пайшанба куни ўзининг Telegramъдаги каналида 1000 дан ортиқ дрон Украина ҳарбийларига топширилганини маълум қилди.
“Биз дронлар армиясини кучайтирмоқдамиз. Биз фронтга 1000 дан ортиқ дрон ва 30 та робот тизимларини жўнатдик. Булар Украинанинг инновацион ишланмалари бўлиб, ҳарбийларга масофадан туриб жанг қилишга ёрдам беради”, — деб ёзган Федоров.
Унинг таъкидлашича, 25 та масофадан бошқариладиган “Сабля” жанговар миноралари ҳам Украина Қуролли кучларига топширилган. Федоровнинг сўзларига кўра, бу машинага, қазилма, хандақ ёки бошқа жойга ўрнатилиши мумкин бўлган қурол тизими.
Март ойида Украина махсус алоқалар бўйича давлат хизмати раҳбари Юрий Шигол Украина армияси учун дронлар харид қилиш учун бюджетдан қўшимча 31,6 миллиард гривна (тахминан 867 миллион доллар) ажратилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)