30 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга ракета ҳужумини бошлади. Ракета бўлаклари турар жой биноси томига ва қабристонга қулади. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Киев мэри Виталий Кличко.
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-08-30_09-38-02.jpg)
“Киевнинг турли ҳудудларида ракета парчалари қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Яна уч киши турли даражада жароҳат олди. Ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилди, икки нафар ярадор касалхонага ётқизилди”, — дейилади Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти хабарида.
Маъмурият аниқлик киритишича, корхонанинг 26 ва 36 ёшли қўриқчилари ҳалок бўлган.
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-08-30_09-38-02 (2).jpg)
Қайд этилишича, Киев баҳордан бери бундай кучли ҳужумга учрамаган эди. Шевченковский ва Дарницкий туманларида ракета бўлаклари нотурар жой биноларига қулаган, ёнғинлар содир бўлган.
Изоҳ (0)