Аргентиналик футболчи Лионель Месси клипда суратга тушди.
36 ёшли “Интер Майами” ҳужумчиси Трофео (“Соврин”) номли мусиқага ишланган клипда пайдо бўлди.
Мусиқани Maluma номи остида танилган Хуан Луис Лондоньо Ариас ва пуэрто-риколик қўшиқчи Yandel ижро этган.
Клип сўнгида Месси MLS клуби либосида пайдо бўлиб, Maluma’га Leagues Cup кубогини узатади. Maluma’нинг ўзи эса Лео исми туширилган либосда иштирок этган.
Рэпер ўз Instagram саҳифасида Лионель Мессига миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)