Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 3-турида “Челси” 25 август, жума куни “Лутон”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Раҳим Стерлинг ҳисобни очди. 68-дақиқада эса Стерлинг дублни расмийлаштирди. 75-дақиқада Николас Жексон ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа лондонликлар 3:0 ҳисобида рақибини таслим этди.
Маурисио Почеттино шогирдлари АПЛнинг 2023/24 йилги мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
АПЛ
3-тур
25 август, жума
“Челси” — “Лутон” 3:0
Голлар: 1:0 – 17 Стерлинг, 2:0 – 68 Стерлинг, 3:0 – 75 Джексон.
“Челси”: Санчес, Гюсто, Тиаго Сильва, Дисаси, Колуилл, Матсэн, Чилуэлл, Галлаҳер, Фернандес, Кайседо, Стерлинг, Жексон (Угочукву, 83).
“Лутон”: Камински, Каборе (Даути, 70), Локер, Белл, Берк (Андерсен, 77), Жайлз, Баркли (Раддок-Мпанзу, 77), Накамба, Чонг (Огбене, 77), Моррис, Адебаё (Браун, 70).
Огоҳлантиришлар: Локер (27), Накамба (30), Фернандес (73), Браун (78).
Изоҳ (0)