Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 3-турида “Реал” 25 август, жума куни “Сельта”га қарши баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса фаолликни оширган мадридликлар ҳисобни очди. 81-дақиқада Жуд Беллингҳем ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди ва “қаймоқранглилар”га ғалаба келтирди.
Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари уч ўйинда уч ғалаба билан очколари сонини 9 тага етказиб олди. Жуд Беллингҳем эса кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол урди.
Ла Лига
3-тур баҳси
25 август, жума
“Сельта” – “Реал” 0:1
Гол: 0:1 – 81 Беллингҳем.
“Сельта”: Вильяр, Мингеса, Старфелт, Нуньес, Айду, Серви (Санчес, 45), Де Ла Торре (Родригес, 81), Бельтран, Бамба, Аспас, Ларсен (Тапия, 77).
“Реал Мадрид”: Аррисабалага, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Начо, 80), Вальверде, Камавинга (Кроос, 62), Тчуамени (Модрич, 62), Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Хоселу, 18), Родриго.
Огоҳлантиришлар: Аспас (67), Кроос (71), Рюдигер (90+3), Тапиа (90+4), Начо (90+6).
Изоҳ (0)