2023 йилнинг ёзи “Барби” ва “Оппенгеймер” шов-шувлари остида ўтди. Хўш, кузда ҳам киноижодкорлардан шу каби янги фильмларни куцак бўладими?
“Венециядаги арвоҳлар”
Кеннет Брана ўз йўлини топиб олди — унинг Агата Кристи китоблари асосида яратган учинчи фильми ҳам тайёр. Ижодкорлар сентябрь ойидаги премьерага катта умид боғламоқда. Фильм “Шарқий экспрессдаги қотиллик” ва “Нилдаги қотиллик” фильмларининг муваффақиятидан ўзиб кетиши кутилмоқда. Мишел Йеонинг сўзларига кўра, бўлажак фильм сценарийси у ўқиган энг яхши лойиҳадир. Бу сафар Эркюль Пуаро содир этилган жиноятни арвоҳлар иштирокида очиши керак бўлади. У ерда бошқа дунё кучлари ҳам иштирок этиши мумкин. Миш-мишларга кўра, 20th Century Studios раҳбарлари “Эркюль Пуаро киноолами”ни яратмоқчи.
“Мовий қўнғиз”
Ўргимчак одам ва Чумоли одамдан фарқли ўлароқ, DC ҳам ўзининг “суперҳашарот”ини ўйлаб топди. Ёпиқ намойишларда “Мовий қўнғиз” танқидчи ва журналистларнинг эътирофига сазовор бўлди: студия ғамгин, кулранг кайфиятдан воз кечиб, ҳақиқий рангли премьерани намойиш этган. Variety нашри фильмни “тоза ҳаво нафаси” деб атаган. Фильмнинг жаҳон премьераси 18 августда бўлиб ўтди.
“Дюна: Иккинчи қисм”
Фильмни суратга олишни бошлаган режиссёр Денис Вилнёв бутун воқеани битта фильмга сиғдирмоқчи эмаслигини айтганди. Шунинг учун Тимоти Шаламе 20-октябрдан бошлаб Арракис чўл сайёрасида сайр қилишни давом эттиради.
Бир неча ой олдин сурат 3 соатдан ортиқ давом этиши ва илмий-фантастик кино тарихидаги энг узуни бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Режиссёр атрофидаги инсайдернинг таъкидлашича, фильм тахминан 2 соат 40 дақиқа давом этади.
“Гулли ой қотиллари”
Уч “италиялик” — Мартин Скорсезе, Роберт ДеНиро ва Леонардо Ди Каприо “ўта американча” фильм суратга олишди. Фильмда ФҚБ агентларига нефть топилган резервациядаги ҳиндуларнинг оммавий қирғин қилинганини ўрганиш топширилган.
Май ойида Канн кинофестивалида ёпиқ намойиш бўлиб ўтди. Уларнинг айтишича, титрдан сўнг қарсаклар 9 дақиқа давомида тўхтамаган. Кейин ажойиб режиссёр, ажойиб сценарий муаллифи, ажойиб актёрлар таркибига мақтовлар ёғилган. Актриса Лили Гладстон эса алоҳида мақталган.
Премьера 20-октябрга — иккинчи “Дюна” билан бир кунда ўтказилиши режалаштирилган.
“Капитан Marvel-2”
Бри Ларсоннинг эпчил учувчиси Керол Данверс ёвузликка қарши курашаётганда, “Капитан Marvel-2” режиссёри Ниа ДаКоста суперқаҳрамонлар киносининг таназзулга учраши ҳақида ҳикоя қилади. Бироқ у томошабинларни унинг фильми “қизиқарли ва аҳмоқона” бўлишига ишонтирмоқда. Премьерага эса атиги 3 ой қолди.
Изоҳ (0)