• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нидерландия ва Дания Украинага жами 60 дан ортиқ F-16 қирувчиларини берадиган бўлди

    Нидерландия украиналик учувчиларни ўқитишни тугатгандан сўнг, Украинага Американинг 42 та F-16 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда Нидерландияда амалий ташриф билан бўлган Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

    “(Нидерландия бош вазири) Марк Рютте билан мен учувчиларимиз ва муҳандисларимиз ўқитилганидан сўнг, Украинага бериладиган F-16 самолётлари сонини келишиб олдик. 42 та самолёт. Ва бу фақат бошланиши. Нидерландияга раҳмат!” — деди Украина раҳбари Нидерландия бош вазири билан музокаралардан сўнг.

    Зеленский ўзининг Telegram каналида F-16 самолёти олдида Рютте билан тушган селфини ҳам жойлаштирди.

    Фото: Telegram

    Рютте, Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида, F-16 самолётларини етказиб бериш шартлари бажарилгач, Нидерландия ва Дания уларни Украина ҳаво кучларига топширишини эълон қилди. У май ойида Нидерландия Украина ҳарбийларини F-16 билан учишга ўргатишни ваъда қилганини эслатди.

    “Аммо самолётлар бўлмаса, машғулотлар ўтказишнинг имкони йўқлигини ҳамма тушунади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, самолётлар билан машқ қилиш учун уларни етказиб бериш керак”, — деди Нидерландия бош вазири.

    Рютте, шунингдек, Нидерландия ҳаво кучларида 42 ​​та F-16 қирувчи самолёт борлигини, бироқ уларнинг барчаси Украинага ўтказилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини таъкидлади, деб ёзади Reuters.

    Дания F-16 қирувчиларини Киевга беришини тасдиқлади.

    Нидерландиядан кейин Данияга ташрифи чоғида Зеленский мамлакат бош вазири Метте Фредериксен билан учрашди. Фредериксен хоним Копенгаген Киевга 19 та самолёт топширишини маълум қилди. У F-16 самолётларининг биринчи партияси янги йил олдидан Украинага етказилишига умид қилмоқда.

    Зеленский Дания бош вазири билан F-16 қирувчиларидан бирига миниб кўрди.

    Фото: EPA

    Владимир Зеленский ва Американинг F-16 қирувчи самолётларига эга Европа давлатлари раҳбарлари май ойи ўрталарида ҳам қирувчиларни Киевга етказиб бериш ҳақида келишиб олганди. Гап Европа мамлакатлари Қуролли кучларидаги самолётлар ҳақида кетмоқда. АҚШ ўз қирувчиларини юбориши ҳақида хабар бермаган.

    Июль ойида Дания ва Нидерландия бошчилигидаги 11 давлатдан иборат коалиция украиналик учувчиларни Ф-16 учишини ўқитишни бошлашга тайёрлиги, бироқ Вашингтоннинг расмий рухсатисиз буни амалга ошира олмаслиги маълум бўлди. Август ойи бошида Пентагон бунга рухсат берилганини билдирди.

    Украина қирувчиларни қачон олади?

    ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, Украина F-16 ни 2024 йилдан олдин олмайди. Хусусан, Тhе Washington Post газетаси украиналик учувчиларни тайёрлаш фақат январь ойида бошланишини, чунки бунгача улар Буюк Британияда тўрт ой давом этадиган инглиз тили курсларини ўташи кераклигини ёзган. Қирувчиларда учиш машғулотлари яна олти ой давом этади.

    18 август куни Reuters агентлиги Қўшма Штатлар Дания ва Нидерландиядан F-16 қирувчи самолётларини Украинага жўнатишни маъқуллагани ҳақида хабар берди. Дания Мудофаа вазирлиги Украина учувчилари август ойи охирида ушбу мамлакатда қирувчи самолётларда машғулотларни бошлашини маълум қилди.

    21.08.2023, 09:21   Изоҳ (0)   6105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Украина кузда ҳам, қишда ҳам F-16 қирувчиларини олмайди” — УҚК Ҳарбий-ҳаво кучлари спикери

    17.08.2023, 11:50

    Зеленский: “Украина Швециянинг Gripen қирувчи самолётларини олмоқчи”

    19.08.2023, 19:35

    Рамзан Қодировнинг танқидчиси “Манас” аэропортида қўлга олинди 

    20.08.2023, 23:50

    Зеленский Россия билан музокара олиб бориш шартини айтди

    20.08.2023, 23:30

    Зеленский Россия Украинага ҳозиргача қанча ракета учирганини айтди

    20.08.2023, 23:05

    Урушда ғалаба қозониш учун Украина 3 млн одамни сафарбар қилиши керак — ОАВ

    20.08.2023, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.