Россия Украинага уруш бошланганидан буён 6,5 мингдан ортиқ ракета ва 3,5 мингдан ортиқ ҳужумчи дронлар учирган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар берди.
Зеленский Нидерландия қироллиги бош вазири Марк Рютте билан қўшма матбуот анжуманида тегишли маълумотни берган.
“2022 йилнинг 24 февралидан бошлаб Россия ҳужуми бошланган даврда улар Украинага қарши 6500 дан ортиқ ракета ва 3500 дан ортиқ зарба берувчи дронлардан, жумладан Эроннинг Shahed учувчисиз учоқларидан фойдаланган”, — деди у.
Украина президентининг таъкидлашича, уларнинг аксарияти ҳарбий объектларга нисбатан фуқаролик инфратузилмаларини нишонга олган.
Россия Украинанинг тинч аҳоли яшовчи шаҳарларига ракета зарбалари берди
19 август Россия Чернигов шаҳри марказига ракета ҳужуми уюштирди. Ҳужумда оммавий тадбир бўлиб ўтаётган драма театри биноси нишонга олинган. Оқибатда етти киши, жумладан, 6 ёшли қизча ҳалок бўлган. Ярадорлар сони аллақачон 156 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)