• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ёрдам сўрашдан чарчаган ўқитувчилар қўлига ғишт олиб, мактаб учун қўшимча бино қурмоқда (фото)

    Тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманидаги 54-умумтаълим мактаби ўқитувчилари таътил вақтида дам олиш ўрнига ўзлари учун ҳашар йўли билан қўшимча бино қураётгани айтилган хабарлар тарқалди. “Дарё” мухбири мазкур мурожаатни ўрганиш мақсадида Асака туманида бўлди.

    Маълум бўлишича, мактаб биноси ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган бўлиб, дастлаб болалар боғчаси сифатида фаолият юритган. 1998 йилдан мактабга айлантирилган. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, 210 ўринга мўлжалланган. Бироқ ҳозирда муассасада 2 сменада 450 нафарга яқин бола таҳсил олади. Уларга 30 нафар педагог ходим таълим-тарбия бериб келмоқда. Таълим масканида 10 синфхона мавжуд бўлиб, дарс машғулотлари 9 та хонада олиб борилади. Қолган бир хона раҳбарият учун ажратилган.

    Фото: “Дарё”

    Мактабнинг биология фани ўқитувчиси Шоҳидахон Содиқованинг айтишича, мактабда нафақат қўшимча бинога, ўқитувчилар хонасига ҳам эҳтиёж бор. Шу сабабли жамоа келишиб қурилиш ишларини бошлаб юборган.

    Фото: “Дарё”

    Қўшимча бинога эҳтиёжимиз бор, ўқитувчилар хонаси йўқ. Куни кеча авария ҳолатдаги хонани бузиб ташлаб, ўзимизга хона қуришни бошладик. Тўгараклар ўт дейишади, шароит йўқ бўлса қаердан ўтамиз? Ҳатто немис тили, инглиз тили фанларини бўлиб ўтишга ҳам имконимиз йўқ. Атрофга қарасангиз тадбиркорлар мактаб ҳудудигача кириб келган, 27 йил ичида ҳокимлар чиқариб берган қарорлар билан йўқ жойдан бинолар пайдо бўлиб, мактаб ҳудудини ўраб олишди. Бир томондан эса маҳалла кириб келган.

    Ўқитувчиларимиз информатика дарслари бўлмаган пайт ўша ерга кириб ёки коридорда ўтиради. Дарсдан дарсга қадар коридорга қўйилган икки-учта партада ўқувчиларнинг дафтарларини текширишга мажбур. Неча йилдирки, муаммоларни айтиб мурожаат қиламиз. Ўрганган киши бўлиб келишади, дастурга туширамиз деб қайтиб кетишади. Аммо натижа йўқ. Охири жамоа келишиб, директоримиз бошчилигида шу эски бинони бузиб, қурилишни бошладик. Бир ой ичида битказсак, янги ўқув йилидан ўша ерда ўтирмоқчи эдик, — дейди биология фани ўқитувчиси Шоҳидахон Содиқова.

    Шоҳидахон Содиқова.
    Фото: “Дарё”

    Моҳидилхон Турғунова эса устозларнинг ҳокимият вакиллари эътиборсизлигидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, президентдан муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраган.

    Моҳидилхон Турғунова.
    Фото: “Дарё”

    Шу мактабда 25 йилдан бери ишлайман. Иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Биз ҳам бошқа мактаблардаги каби ўқувчиларимизга тўгарак ўтишни хоҳлаймиз. Шароит бўлмаса ҳам имкон қадар ўтяпмиз. Аммо шароит йўқлиги шижоатимизни сўндирмоқда. Ишонасизми мактабга биров келадиган бўлса дарвозадан бу ёғига олиб киргани хижолат бўламиз.

    Шаҳарни ўртасида жойлашганимиз учун баъзи вақтларда шунақа ўксиниб кетамиз, кўнглимиз тўлиб йиғлагимиз келади, руҳиятимизга тасир қилади. Беш йилдан бери мана шу ер бузилган ҳолатида турибди. Ҳеч ким эътибор қилмаяпти. Фурсатдан фойдаланиб, биз вилоят ҳокими ва президентимиздан, ҳамма тегишли раҳбарлардан қўлимизни кўксимизга қўйиб илтимос қиламиз, бизга ва ўқувчиларимизга ёрдам беринг”, — дейди ўқитувчи Моҳидил Турғунова.

    Яна бир ўқитувчи мактаб ҳудудидаги томлар очиқлиги, тадбиркорларга тегишли бинодаги электр симлар осиғлиқ туришидан шикоят қилмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Кўриб турибсизлар, мактабимиз харобага айланиб қолган. Дарс жараёнларида бирорта ўқувчи эшикка чиқиб келишни сўраса, уларга жавоб бергани ҳам хавфсираймиз. Тўғридаги томлар очиқ, тадбиркорларга тегишли бинодаги электр симлар осиғлиқ турибди. Танаффусни биз кейинги дарсга тайёргарлик кўриш билан эмас, болаларни назорат қилиш билан ўтказамиз. Дарсдан чиқиб, иккита ўқитувчи коридорда турса қолганлар атрофда айланиб, ўқувчиларни назорат қилишга мажбурмиз. Биз дарс ўтайликми ёки ўқувчини назорат қилайлик. Биздан таълим сифатини талаб қилаётганлар бизга аввало озгина шароит яратиб беришса, хурсанд бўлардик. Бунақа шароитда ҳар қандай ўқитувчи ҳам натижа кўрсатмаслиги аниқ, — дейди ўқитувчилардан яна бири.

    Асака туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Турсуной Газибаеванинг айтишича, мактаб бундан анча йиллар аввал қайсидир дастурга тушган, бироқ турли сабабларга кўра бошланган ишлар тўхтаб қолган.

    Турсуной Газибаева.
    Фото: “Дарё”

    Мактабда бошланган қурилиш жараёнларидан хабаримиз йўқ эди. Эшитибоқ келиб мактаб директори ва жамоаси билан гаплашдик, шунингдек халқ таълими давридаги маълумотларни ўргандик. Ўрганишимиз давомида мактабга қўшимча бино қуриш бўйича икки марта таклиф берилганлиги, беш-олти йил аввал қайсидир дастурга тушиб, спорт зали қуриш бўйича ишлар бошланиб турли сабабларга кўра тўхтаб қолганлиги аниқланди. Сўнгги етти йил давомида таклифлар берилган бўлса-да, негадир мактаб ҳеч қайси дастурга тушмаган.

    Туманда шу масалага масъул раҳбар сифатида ўз олдимга ушбу мактабни келаётган йилда тасдиқланадиган дастурларга туширишни мақсад қилиб қўйдим. Қанақа имкониятим бўлса барчасидан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Ҳозир биринчи қиладиган ишимиз мактаб ҳолатини ўзгартирамиз, яхшироқ шароит қилиб, янги ўқув йилига тайёрлаймиз, — дейди Турсуной Газибаева.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    10.08.2023, 12:18   Изоҳ (1)   30723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. ahtamovazizbek6@gmail.com / 11.08.2023, 07:11

      Bizda faqat Siti Quriladi Undan koʻra bilimga etibor bersin

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги мактаб ўқитувчилар ва халқ пулига таъмирланяпти дейилди. Мактаб раҳбарияти ва аҳоли буни рад этди

    09.08.2023, 13:53

    Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида солиқ бошқармалари бошлиқлари ўзгарди 

    10.08.2023, 11:49

    Ўзбекистонда 11 август куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    10.08.2023, 11:35

    Тошкентда ўрнатилганига 15 кун бўлган лифтда икки киши қамалиб қолди

    10.08.2023, 11:26

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси 12 минг сўмдан ошиб кетди

    10.08.2023, 11:16

    “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” 2022 йилни 4,34 трлн сўм зарар билан якунлагани сабабини маълум қилди

    10.08.2023, 10:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21

    Ёзги текширув: таътиллар мавсумидан аввал қандай таҳлиллар топшириш керак?

    Маслаҳатлар | 24 май, 20:50

    Қурол топиб олинса нима қилиш керак: мукофот ёки озодликдан маҳрум бўлиш?

    Ўзбекистон | 24 май, 20:30

    Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг жорий мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди

    Спорт | 24 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.