Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Тўхтабоев бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Шерзод Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов ҳам бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Бундан олдин бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов транспорт прокурори этиб, шунингдек, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди. Август бошларида Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)