Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Икром Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Умирбек Мадрахимов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Умирбек Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Маъруфхон Хўжаев Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Маъруфхон Хўжаев тайинловга қадар транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муродқосим Эшназаров Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Муродқосим Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Август бошларида Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)