• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шаҳзодаларга турмушга чиқиб ҳам бахт топа олмаган машҳур аёллар (фото)

    Ҳар бир қиз эртаклардаги маликаларга ҳавас қилади. Аммо эртак бошқа, ҳаёт бошқа. Малика бўлиш қуйидаги аёлларнинг бахтли бўлишига сабаб бўла олмаган.

    Малика Диана ва шаҳзода Чарльз

    Фото: Marie Claire

    1981 йилда малика Диана ва шаҳзода Чарльзнинг турмуш қурганидан кейин тўй ҳақида ёзмаган ОАВ қолмаган. Аммо аср тўйи деб аталган маросимдан кейин Диана учун қийин кунлар бошланган. У эрининг ҳаётида бошқа аёл — Камилла Паркер-Боулз борлиги ҳақида яхши билган. Малика Эндрю Мортонга берган интервьюсида муаммолар тўй маросимидан кейин бошлангани, булимиядан азият чекиб, ўзини ёмон кўргани ва ҳаммасига рақиби Камиллани айбдор деб билганини таъкидлаган. Турмуш ўртоғидан эътибор кўрмаган Диана атрофдан эътибор излай бошлаган. У от спорти мураббийси Жеймс Хюитт билан танишади. Бу вақтда Чарльз Камилла билан муносабатларини яширмай қўйган ва ҳатто биргаликда саёҳатга ҳам жўнаб кетганди. ОАВ эса икки қироллик вакилининг маъшуқалари билан телефон орқали сўзлашмаси эълон қилинган материаллар билан тўлиб-тошади. Уларнинг ҳар иккиси турмуши дарз кетишида бир-бирини айблаган. Бундан қиролича Елизавета ғазабланган ва уларнинг ажрашишини талаб қилган.

    Малика Ҳайя ва шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум

    Фото: Marie Claire

    Малика Ҳайя фарзандлари ва 39 миллион долларни олиб, Буюк Британияга қочиб кетган. Малика бу ишни ҳаётини сақлаб қолиш учун амалга оширганини баҳона қилса, расмий версияда шайх рафиқасининг қўриқчиси билан хиёнат қилганини билиб қолгани айтилади. Аёли қўриқчисига авваллари ҳам қимматбаҳо совғалар туҳфа қилгани ва кўп вақтини бирга ўтказгани ал-Мактумда шубҳа уйғотган. Айни вақтда жуфтлик фарзандлар ким билан қолишини суд орқали ҳал қилиш билан банд.

    Малика Маргарет ва Энтони Армстронг-Жонс

    Фото: Marie Claire

    Елизавета II нинг синглиси малика Маргарет бутун умри давомида бир инсонни — отбоқар Питерни яхши кўрган. Расмий маросимлардан бирида у Питер билан яқин муносабатда экани репортёрлар эътиборидан четда қолмаган. Питер монарх хонимдан 16 ёш катта, турмуши ўхшамаган ва келиб чиқиши қироллик оиласига муносиб бўлмаган эркак эди. 1960 йилда Маргарет Энтони Армстронг-Жонсга турмушга чиқади, аммо кўнгли бўлмагани учун ўзини турмушидан мамнундек кўрсатишга ҳаракат ҳам қилмайди. Энтони билан 18 йиллик турмуши давомида Маргаретнинг юрагида фақат бир эркак — бир вақтлар телбаларча ошиқ бўлган Питер бўлган.

    Малика Луиза ва Фридрих Липпе-Шаумбургский

    Фото: Marie Claire

    Малика Луиза ва Фридрих Липпе-Шаумбургский 1984 йилда унаштирилган, аммо турмуши Луизани бахтли бўлишига сабабчи бўлмаган. Уч нафар фарзандни дунёга келтирган малика ҳамиша ўзини ёлғиз ҳис қилган. У 1906 йилда менингит билан касалланган ва шу йилнинг ўзида вафот этган.

    Малика Токхе ва Такеюки Со

    Фото: Marie Claire

    Кореялик малика Токхе 13 ёшида гаров сифатида Японияга юборилган, оиласи ва юртидан узоқда яшаган. У граф Такеюкига турмушга чиқишга мажбур бўлган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бахтсиз бўлган. Лекин малика фарзанди тарбияси билан ўзини чалғитган бир вақтда эри оиласидан ҳафсаласи пир эканлигини яширмаган. Депрессияга тушган Токхега шизофрения ташхиси қўйилган. Эри рафиқасини жиннихонага ётқизиб, ўзи ажрашиш жараёни билан шуғулланишни бошлаб юборган. Узоқ йил давомида жиннихонада даволанган малика 1962 йилда юртига қайтган ва ҳаётининг қолган қисмини оила аъзолари даврасида ўтказган.

    04.08.2023, 12:35   Изоҳ (0)   10949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малика Диана, Майкл Жексон ва Хит Лежер: турк фотографи сунъий интеллект ёрдамида марҳум машҳурларни «жонлантирди» (фото)

    25.11.2022, 11:38

    1788 та хона, 5 минг кишилик зал ва тилла унитаз: араб шайхларининг ҳашаматли саройлари қандай кўринишга эга? (фото) 

    09.05.2023, 11:48

    Ашхободга етиб борган Шавкат Мирзиёевни Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди 

    04.08.2023, 10:41

    Жиноятчилар орасида катта бўлган, католик мактабида ўқиган, 5 марта оила қурган — Женнифер Лопес қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    04.08.2023, 11:35

    Иккинчи дубль: ижодий танаффусдан сўнг кинодаги карьерасига қайтиши биланоқ томошабинларни ҳайратда қолдира олган юлдузлар (фото) 

    04.08.2023, 10:35

    Instagram: Шаҳло Зоирова хонадонида меҳмондорчилик, Даврон Кабулов янги бизнес бошлади, Дилноза Кубаевадан ҳиндча рақс 

    03.08.2023, 22:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.