Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
![](/static/nigora/photo_2023-08-04_07-31-23.jpg)
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)