Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Тошкент вилоятидаги янги имконият ва ташаббуслар Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри мисолида кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
![](/static/Risolat/1pe.jpg)
Қайд этилишича, янги имкониятларни ишга солиш орқали Оҳангарон туманида йил якунигача қўшимча 180 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаш учун барча шароитлар етарли. Бунинг ҳисобига 5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил қилинади ва қўшимча 40 миллиард сўм солиқ тушумларига замин яратилади.
Ангренда эса 150 миллион долларлик 80 та лойиҳани амалга ошириш, 7 минг нафар аҳолини банд қилиш ва қўшимча 35 миллиард сўмлик солиқ тушуми манбасини яратиш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.
Умуман, Тошкент вилоятида ишларни самарали ташкил қилиш орқали йил якунига қадар 2 миллиард долларлик янги лойиҳаларни бошлаш, бюджетга қўшимча 1 триллион сўм тушириш учун барча имкониятлар борлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)