Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси август ойидаги ўқув-йиғин машғулотларига жалб этилган футболчиларнинг қайдномасини эълон қилди.
Жаҳон Чемпионатига тайёргарликни бошлаган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказади ва машғулотлар 5 августга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Японияга жўнаб кетади.
Жамолиддин Раҳматуллаев томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг.
Дарвозабонлар: Собиров Муҳаммадюсуф (“Бунёдкор”), Маърупов Озодбек (“Навбаҳор”);
Ҳимоячилар: Жуматов Беҳруз (“Одил Жуниор”), Каримов Муҳаммад Бобур (“Пахтакор”), Абдуллаев Дилшод (“Пахтакор”), Абдулбориев Шерзод (“Навбаҳор”), Шукуруллаев Беҳруз (“Одил Жуниор”), Олимов Мамадалихон (“Навбаҳор”), Ўктамов Озод (“Навбаҳор”), Каримов Беҳруз (“Одил Жуниор”).
Ярим ҳимоячилар: Реимов Муҳаммадали (“Тошкент ФА”), Каримов Оллоберган (“Сўғдиёна”), Тўлқинбеков Азизбек (“Бунёдкор”), Ўрмонжонов Ойбек (“Ропзк”), Мирзаев Лазизбек (“Локомотив”).
Ҳужумчилар: Абраев Қувонч (“Локомотив”), Саидов Амирбек (“Бунёдкор”), Шодибоев Шодиёр (“Навбаҳор”), Турғунбоев Абдулҳамид (“Андижон-СГС”), Ёқубов Аминбек (“Локомотив”).
Изоҳ (0)