Тошкент шаҳрининг еттита туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати “Дарё”га маълумот берди.
Унга кўра, Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида юклама сабаб вақтинча чекловлар киритилди. Чекловлар айни пайтда об-ҳавонинг кескин исиши натижасида электр энергиясида юқори истеъмол кузатилаётгани сабабли электр узатиш линиялари, подстанциялар ҳамда тақсимлаш қурилмаларида вужудга келиши мумкин бўлган йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган.
Қайд этилишича, тақсимлаш пунктлари совиши билан қайта тармоққа уланади.
Изоҳ (0)