• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ичимлик суви нархи нега оширилмоқда?

    Ўзбекистоннинг учта вилоятида ичимлик суви нархлари бирданига икки баробарга оширилди. Бунинг асосий сабаби нима? Дунё аҳолиси сув учун қанча ҳақ тўлайди? “Дарё” мазкур мавзудаги маълумотларни бир жойга жамлади.

    Фото: “Дарё”

    Сув нархи қанчага ошириляпти?

    “Ўзсувтаъминот” АЖ республиканинг учта вилоятида ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилаётганини маълум қилди. Жумладан, Қашқадарёда аҳоли учун 1 м3 ичимлик сувининг нархи амалдаги 1 000 сўмдан 2 000 сўмга, Сурхондарёда 1 150 сўмдан 2 140 сўмга, Тошкент вилоятида 950 сўмдан 1 700 сўмга қимматлашмоқда.

    Инфографика: “Ўзсувтаъминот” АЖ /  Амалдаги ичимлик суви тарифлари

    Амалдаги тарифларга кўра, энг арзон ичимлик суви Тошкент шаҳрида (1 м3 сув учун 400 сўм), энг қиммати эса Навоий вилоятида (1 м3 сув учун 3 000 сўм) эканини кўриш мумкин. Ҳозирча қолган ҳудудлардаги тарифлар ўзгаришсиз қолмоқда.

    Мамлакатдаги вазият

    Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ичимлик суви танқислиги долзарб муаммолардан бири. Буни аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз эканидан ҳам англаш қийин эмас. Жумладан, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам. Ғузор, Деҳқонобод, Косон, Шеробод, Ангор, Ғаллаорол ва Хатирчи туманларида бу кўрсаткич 30 фоизга ҳам етмайди. Ичимлик суви таъминоти кўрсаткичи республика бўйича энг паст ҳудуд – Қашқадарё вилоятидир (43 фоиз).

    Жаҳон банки таҳлилларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда жорий сув танқислиги беш баробарга ошади. “Ўзсувтаъминот” АЖ бош мутахассиси Анвар Муҳаммадалиевнинг ёзишича, сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3 048 м3 дан 1 589 м3 гача камайган.

    Фото: “Дарё”
    “Жаҳон банкининг таҳлилий кўрсаткичларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда сувга бўлган талаб 59 куб километрдан 62-63 куб километргача ошади ва мавжуд сув ресурслари 57 куб километрдан 52-53 куб километргача камаяди. Бу эса жорий сув танқислигини (2 куб километрдан 11-12 куб километргача) беш баробарга оширади. Ичимлик суви таъминотидан фойдаланишда асосий хавфлар чучук сувнинг ўткир тақчиллиги, фойдаланиш учун рақобат, унинг ифлосланиши, қурғоқчилик ва бошқалардан иборат эканлигидир”, — деб ёзади мутахассис.

    Жаҳон банки, шунингдек, 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизгача, Амударёда 15 фоизгача камайиши кутилаётганини прогноз қилган. Ҳисоб-китобларга қараганда, 2050 йилда Марказий Осиёда чучук сув тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.

    Умуман олганда, дунёда ичимлик (чучук) сув танқислиги узоқ эмас, яқин 7 йилдан сўнг, яъни 2030 йилга келиб 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда.

    Дунё бўйлаб сув нархлари

    Марказий Осиёда ичимлик суви учун тўлов нархи энг юқори мамлакат Қозоғистон ҳисобланади. Мамлакатда ҳудудларига қараб аҳоли ҳар куб сув учун 73 тенгедан (1 905 сўм) 304 тенгегача (7 934 сўм) тўлов қилади.

    Тожикистон аҳолиси 1 куб метр сув истеъмоли учун 1 сомонидан (1 061 сўм) 1,73 сомонигача тўлайди. Мамлакат пойтахти Душанбеда сув ҳисоблагичи бор ёки йўқлигига қараб нархлар белгиланади. Масалан, ҳисоблагичи борлар 1 кубометр сувга 1,73 сомони, ҳисоблагичсизлар (1-12- қаватларда яшаса) 6,24 сомони, 12-қаватдан юқорида истиқомат қилувчилар 8,33 сомони тўлайди. Қирғизистонда аҳоли ҳар кубометр сувга 6,84 сом (904 сўм) тўлайди. Туркманистонда эса белгиланган лимитдан кўп истеъмол қилинган сувнинг 1 кубометри 0,5 манат (1 662 сўм) туради.

    Инфографика: waternewseurope.com

    Маълумотларга қараганда, ҳозирда Европа давлатлари аҳолиси ичимлик суви учун дунёдаги энг юқори нархда тўлов қилади. Рўйхатда биринчи ўринни Норвегия эгаллаган. Мамлакат фуқаролари 1000 литр (1 кубометр) ичимлик суви учун 5,51 евро тўлайди. Кейинги ўринларда Германия (4,67 евро), Дания (4,37 евро), Нидерландия (3,99 евро) келтирилган.

    Европадаги давлатларнинг барча шаҳарлари ичида ичимлик суви Италиянинг Неапол шаҳрида энг арзон ҳисобланади. У ерда ҳар бир кубометр чучук сув нархи 1,42 евро туради. Америкада эса сув нархи Европадаги нархлардан 3 баробар арзонроқ.

    Нега сув нархи ошириляпти?

    “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборотига кўра, вилоятларда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун ичимлик суви ва канализация тармоқлари, сув ҳамда канализация иншоотлари барпо этилиши зарур. Бундан ташқари, иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Яна бир масала борки, сўнгги пайтда Ўзбекистонда сув нархи арзонлиги боис уни исроф қилиш ҳолатлари кўпайгани жамоатчилик эътиборига тушган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Европа давлатлари, хусусан, Данияда сув нархи қимматлиги сабабли уни тежаш, сувдан унумли ва тўғри фойдаланиш даражаси юқори. Нархлар ошишида биринчи навбатда сув исрофини камайтириш ва бозор нархларини жорий қилиш орқали, ундан унумли фойдаланиш даражасини ошириш назарда тутилаётган бўлиши мумкин.

    Яқинда Сенат раиси Танзила Норбоева ялпи мажлислардан бирида сув билан боғлиқ муаммолар ҳақида жамоатчилик бонг ураётгани, бироқ масъуллар жим эканини айтганди.

    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат 
    “Сув ресурсларининг камайиши ва танқислиги бутун дунёда кузатилаётган глобал муаммо. Бундан тегишли хулосалар қилиб, сувни тежаш ва рационал ишлатишни ўрганишимиз зарур. Лекин бу йўналишда ўз ечимини кутаётган асосий масала – сувдан фойдаланишдаги исрофгарчилик ва ўйловсиз ишлатилиши масаласи. Кундалик ҳаётимизда сувни беҳуда, мақсадсиз исроф қилиш ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз. Охирги пайтларда сув билан боғлиқ тизимли муаммолар ҳақида жамоатчилик бонг урмоқда. Турли танқидий-таҳлилий чиқишлар, асосли мулоҳазалар билдирилмоқда. Бироқ масъуллар жим. Сувдан рационал фойдаланишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрмаяпмиз”, — деган у.

    Сенат раисининг мазкур чиқишидан сўнг иқтисодчи Отабек Бакиров сув исрофини рационал тарифлар жиловлаши ҳақида фикр билдирган.

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк

    “Немислар ичимлик суви кубасини 1 400 сўмдан олса, улар ҳам ичимлик суви билан бассейнини тўлдиришни, томорқасини суғоришни, машинасини, гиламини, плиткасини ювишни бошлайди. Кунига 400 литр нима бўпти, минг литр сарфлайди. Немислар яхши, ўзбеклар ёмон эмас. Инсон зеҳнияти ва табиати шундай. Агар турк фермери сувдан фойдаланганлик учун кубасига 65 сўм солиқ тўласа, у ҳеч қачон томчилатиб ё ёмғирлатиб суғориш технологиялари, канал ва дренажлар учун пул киритмайди. Қандай кўллатиб суғораётган бўлса, шундай кўллатишда давом этади. Ундан кейинги фермер нима бўлади, ироқлик фермернинг ҳоли не кечади, хаёлигаям келтирмайди.

    Сувни исроф қилма дейиш бекор, сувни кўп сарфлаган қиммат тўлаши керак, бўлди. Истаганингча сарфла, лекин марҳамат қилиб бозор нархида тўлаб қўй. Шунда ўзбек ҳам худди немис сингари кунига 125 литр сув билан кифоя қила бошлайди, бир стакан сув билан тишини ювади, иккинчи стакандаги сув билан соқол олади, сув оқиб ётган унитазини дарров таъмирлайди. Шунда ўзбек фермери гектарига ўн минг куб сув эмас, минг куб сув билан пахта етиштириш ҳақида ўйлай бошлайди. Содда тилда бу бозорга ўтиш дегани. Рационал тариф сиёсати дегани”, — деб ёзган Отабек Бакиров.

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, сув тақчиллиги хавф солаётган бугунги замонда кўплаб мамлакатлар илмий ёндашув ва замонавий технологиялар ёрдамида муаммога ечим изламоқда.

    Эркин Абдулаҳатов

    Фото: “Дарё”

    “Африка мамлакатлари аллақачон экотуризмни ривожлантириш ва аҳоли турмуш тарзини барқарорлаштиришда “ҳаводан сувга” тамойили бўйича ҳаво сув буғидан ичимлик сув олиш технологияларини қўллашга ўтмоқда. Технологиялар ҳар бир турар жой биносига ўрнатилади ва ҳаводан тоза чучук сув олинади. Технологик қурилмада тўпланган сув маълум бир сатҳга етганда аста-секин тармоқлар орқали бинода энг биринчи сув керак нуқталарга жўнатилади. Марказий ва жанубий Европа мамлакатлари сўнгги йилларда Африка Саҳройи Кабир иссиқликлари бемалол кириб келиши мумкин минтақага айланиб, ёзда давомли иссиқ ҳароратларни тақдим этиши одатга айланаётган ҳудудга ўтмоқда. Бу жойларда аллақачон сув муаммолари белгилари бўй чўзган. Улар масалани чуқурлаштирмаслик учун аҳолини сувсиз ювиниш усулларини қўллашга чақиришмоқда. Чўмилиш-ювинишда қуруқ-гигиеник мосламаларга ўтиш орқали ичимлик сув танқислигига бўлган хавфни камайтириш мумкинлигига ишонишмоқда. Ўзбекистоннинг катта ҳудудларида ҳам сув етишмовчилиги аста-секин ўз белгиларини кўрсатмоқда. Кўплаб туманларда сув қувурларида олдингидек сув оқмаяпти. Сув қувурлари бошидаги манбаларда ўтмиш сувлари йўқ энди. Аксига ерости ичимлик сувлари ҳам қочмоқда. Ариқларда энди бизнинг кўзимиз ўрганган сувлар оқмай қолмоқда. Масала жиддийлиги, сувни иқтисод қилиш бўйича ойнайи жаҳонда хам аста роликлар айлана бошламоқда. Сув тақчиллиги барча муаммоларни кучайтирмоқда. Прогнозлар эса бундан баттар вазиятни тақдим этмоқда. Хавф яқин, реал хавф олдимизда турибди ва бу узоқ йилларни кутмайди”, — дея фикр билдирган мутахассис.

    Умуман олганда, айни пайтда кўплаб мутахассислар ҳукуматнинг сув танқислиги муаммосига янги ёндашувлар билан кириб бориши муҳим аҳамиятга эгалигини такрорламоқда. Бу жараёнда аҳолининг сувга бўлган муносабатини ўзгартириш ҳам зарур. Ичимлик суви бассейн тўлдириш, боғ суғориш ёки автомобиль ювишга эмас, истеъмол учун сарфланиши кераклигини аксарият инсонларга тушунтириш лозим.

    26.07.2023, 18:16   Изоҳ (0)   51480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 14 та ОТМда масофавий таълим шакли жорий этилади

    26.07.2023, 17:18

    Денов тумани мактабгача таълим бўлимида 11,3 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди

    26.07.2023, 16:52

    Фарғонада минг тупдан зиёд дарахтни кесган мансабдорлар табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказди

    26.07.2023, 16:31

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.07.2023, 16:16

    Самарқандда донаси 2 килодан оғир картошка етиштирилди

    26.07.2023, 15:58

    Ўзбекистонда 27 июлдан бошлаб ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    26.07.2023, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30

    “Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 19:20

    Қуёш, денгиз ва эркинлик: саёҳат қилишни орзу қилувчилар учун ажойиб фильмлар

    Кино | 25 июн, 19:10

    Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.