Тожикистонда CAFA Futsal Cup 2023 мусобақасининг навбатдаги тур баҳслари 26 июль, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Туркманистон қарши баҳс юритди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонликлар сафида Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов ва Илҳом Ҳамроевлар гол муаллифига айланди. Туркманистон таркибида Шири Байрамдурдиев ў ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари дастлабки турда мезбон жамоа Тожикистонга қарши ўйнади ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи турда эса Афғонистонга 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
CAFA Futsal Cup 2023
3-тур баҳси
Туркманистон — Ўзбекистон 1:3
Голлар: 0:1 — 3 Ихтиёр Ропиев, 0:2 — 13 Акбар Усмонов, 0:3 — 35 Илҳом Ҳамроев, 1:3 — 37 Шири Байрамдурдиев.
Изоҳ (0)