Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг январь—июнь ойларида мамлакатга 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 миллион АҚШ долларига тенг 5 403 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.
6 ойда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:
- Хитой – 4 956 та;
- Гонконг – 348 та;
- Германия – 57 та;
- БАА – 16 та;
- Жанубий Корея – 12 та;
- АҚШ – 7 та.
Автомобильлар импорти
Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь—март ойларида 1 668 та электромобиль импорт қилинган. Шунингдек, март ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси сезиларли даражада ошгани тўғрисида хабар берилганди. Бир ой ичида “иномарка”лар бўйича битимлар сони 15 фоизга кўпайган ва 2,9 минг донага етган. Февраль ойида эса электромобиллар сотуви 746 донани ташкил этиб, рекорд қайд этган эди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган ўрганишларга кўра, июнь ойида енгил электромобиллар савдоси 8,7 фоизга ўсди ва 2,1 мингтани ташкил этган. Тошкент шаҳри электромобиллар савдоси бўйича етакчилигича қолмоқда — 1,6 мингта. Тошкент ва Фарғона вилоятларида мос равишда 105 дона ва 102 дона сотилган.
Изоҳ (0)