Россиянинг Краснодар ўлкасида ишлаётган ўзбекистонлик эркакка 15 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2021 йил 25 декабрда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган, бироқ оғир молиявий аҳволга тушиб қолган самарқандлик Т.З. агентликнинг Санкт-Петербургдаги вакиллигига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Фуқаронинг ҳолати ўрганилиб, Т.З. фарзанди билан Санкт-Петербург—Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.
Шунингдек, агентликнинг Краснодар ўлкасидаги вакили томонидан шу ерда ишлаётган ўзбекистонликнинг 120 минг рубль миқдоридаги ойлик иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)